ФОТОРЕПОРТАЖ

Иккинчи жаҳон уруши инсоният бошига оғир ва даҳшатли кунларни солди, қалбларни вайрон этди. Ўша машъум йиллар оталар тоғдек ўғилларини йўқотди, оналар фарзанд доғи билан яшашга, гўдаклар ота меҳридан мосуво улғайишга маҳкум этилди. Келинчаклар вафодор ёридан айрилди. Ҳа, бугунги тинч ва осойишта кунлар халқимиз асл баҳодирларининг ширин жони эвазига қўлга киритилди. Ана шундай фидойи инсонлар орасида сурхондарёлик Раҳмонберди ота Мирзараҳимов ҳам бор эди.  

Айни вақтда 99 ёшни қарши олган отахон 18 ёшида уруш майдонларида душман билан жанг олиб борди. Ўқчи полкида хизмат қилиш жараёнида Ватан тинчлиги йўлида бор шижоати ва матонатини ишга солди. Қўлига қурол олиб, жанг майдонларида душман билан муносиб курашди. Беларусь, Латвия ва Литва каби давлатларни душман кучларидан ҳимоя қилишда сафдошлари билан қақшатқич жанглар олиб борди.  

[gallery-17301]

Ғалабага муносиб ҳисса қўшган ватандошимиз бугунги кунда Шўрчи туманида истиқомат қилиб, қарилик гаштини суриб келмоқда. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида отахоннинг хонадонида бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий госпиталь шифокорлари юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлару янгиланишлар хусусида суҳбатлашди. Тинчлик нақадар улуғ неъмат эканлиги мисолларда келтирилди.

Термиз ҳарбий госпиталининг малакали шифокорлари Раҳмонберди отани чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди ва соғлиги тўғрисида оила аъзоларига маълумотлар берди.  

Юрт посбонлари ҳамда ҳарбий шифокорлар шунингдек, Қумқўрғон туманидаги Мунчоқ тепа маҳалласида истиқомат қилаётган 101 ёшли Ҳайит бобо Мусаев хонадонида бўлди.

Ҳарбий шифокорлар бобонинг соғлигини текшириб, зарур маслаҳатлар беришди. Бугун тинчлик ҳукм сураётган Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда Қуролли Кучларимизда фаолият олиб бораётган ҳарбий хизматчиларнинг ютуқлари тўғрисидаги қизғин суҳбат бобони руҳлантирди.  

Суратларда: 1,2,3,4,5,6,7,8,9,10,11-Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Раҳмонберди бобо Мирзараҳимов хонадонида.

12-Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ҳайит бобо Мусаев хонадонида.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/cErSXvNV9oc?si=fQpQ0MHN8qqqXwwH" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди