Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Дания қироллигининг “Depa Commerce and Consult” Ltd компанияси директори Ник Кианзад ва Эрон Ислом Республикасининг “Ashkina Bino Group” компанияси директори Мадина Кианзадни қабул қилди.

Музокаралар чоғида “Depa Commerce and Consult” Ltd компанияси билан қуёш электростанцияси қуриш, чиқиндини қайта ишлаш орқали 25 турдаги маҳсулот ҳамда ҳаводан ичимлик ва суғориш суви олиш технологиялари ишлаб чиқариш, йўловчи автобуслар келтириш, газ ва нефт қазиб олиш бўйича ҳамкорлик қилиш лойиҳаси муҳокама этилди.  “Ashkina Bino Group” компаниясининг органик минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.  

Учрашув якунида вилоят ҳокими хорижлик инвесторлар билан истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш икки томон учун ҳам фойдали бўлишини қайд этиб, мутасаддиларга компаниялар мутахассислари билан уларни амалга оширишнинг техник -иқтисодий томонларини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли топшириқ берди.  

Жорий йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятига Жанубий Корея, Россия, Хитой, Венгрия, Туркия каби ўнга яқин давлат вакиллари келиб, воҳа ишбилармонлари билан ҳамкорлик қилиш ва инвестиция киритиш таклифини билдирди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёга хорижлик инвесторлар сармоя киритишни истамоқда