ФОТОРЕПОРТАЖ
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, ЮНИСЕФ ва Европа иттифоқи ҳамкорлигидаги “Сурхондарё вилоятида инклюзив таълим, ижтимоий хизматлар ва ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси йўлга қўйилган эди.
Лойиҳа доирасида ташкил этилган кўп тилли таълимга йўналтирилган гуруҳларнинг эришган натижалари ва амалий ишлар билан танишиш мақсадида БМТ, ЮНИСЕФ ва Европа иттифоқининг бир гуруҳ вакиллари Термиз шаҳридаги 31-давлат мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюрди.
[gallery-19366]
Дастлаб манзилда тақдимот ўтказилди. Унда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев ҳамда бир гуруҳ масъуллар сўзга чиқиб, вилоятда кўп тилли муқобил мактабгача таълим гуруҳларини ташкил этиш тажрибаси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди. Сўнг манзилдаги кўп тилли таълимга йўналтирилган гуруҳлар фаолияти билан танишилди. Болалар ва уларнинг ота-оналари билан бўлган суҳбат давомида мазкур гуруҳларнинг аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/9UtWBpjkozU" title="Surxondaryodagi koʻp tilli muqobil guruhlar faoliyati tahlil qilindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат, видео), ЎзА