Ангор туманида 2 минг 200 кишининг бандлигини таъминлайдиган йирик мажмуа фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда ҳудудлар имкониятларидан оқилона фойдаланиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодиётимизни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Туманда бунёд этилган йирик мажмуа ҳам ҳудудни ижтимоий-иқтисодий юксалтиришда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.  

Президентимиз 2021 йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Ангор туманида замонавий қурилиш материаллари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган йирик лойиҳани амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқ берган эди.  

Шунга мувофиқ “Ангор индекс” масъулияти чекланган жамияти туманнинг Юқори Хўжақия маҳалласи ҳудудида қиймати 174 миллиард сўмлик янги лойиҳани барпо этди.  

Замонавий мажмуа 704 та савдо дўкони, омборхона, қурилиш ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари, 850 ўринли автотураргоҳдан иборат.  

Ангор туманида ҳунармандлик ва савдо хизмати кўрсатиш яхши ривожланган. Замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга иштиёқи баланд тадбиркорлар бор.  

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этган тадбир қатнашчилари мажмуада сотувчи ва харидорлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган бинолар ва омборхоналарни кўздан кечирди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда йирик замонавий мажмуа иш бошлади