Термиз шаҳридаги муҳташам санъат саройида 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил этилганининг 34 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими У.Қосимов Президентимизнинг Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.  

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда инсон қадри улуғланиб, жамиятда хавфсиз муҳитни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳада “Халқ манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосий дастурий ғоя сифатида қарор топиб, ходимлар вазифаси жиноят содир этилгандан сўнг курашишга эмас, балки унинг олдини олиш, барвақт профилактика чораларини кўришга йўналтирилди. Бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли мамлакатимизда осуда, обод ва фаровон ҳаёт таъминланмоқда. Жумладан, йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятидаги 723 та маҳалланинг 74 фоизи ёки 533 тасида бирорта ҳам жиноят содир этилмаган. Олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар сони 54 фоизга камайган. “Қизил” тоифадаги маҳаллалар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 80 фоизга қисқарган.

[gallery-25933]

Ҳудудларда хавфсизликни таъминлашда замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиб, фуқаролар билан яқин мулоқот ўрнатилаётгани ҳам тинч, осуда ҳаётни таъминлашда ўз натижасини бермоқда. Шу мақсадда Сурхондарё тажрибаси сифатида мактабларда ўқувчилар давомати устидан электрон назорат ўрнатиш бўйича “E-Davomat” платформаси, оилавий (маиший) тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда ички ишлар органларига хабар бериш имконини берувчи “Қўшни назорати” тизими жорий этилди. Шунингдек, аҳолининг айрим тоифаларига замонавий психологик ёрдам кўрсатиш, профилактика чораларини кучайтириш мақсадида Термиз давлат университети билан меморандум имзоланиб, ижрога қаратилди.

Вилоят ички ишлар органларида юз берган бундай янгиланишлар сабабли йилнинг ўтган даврида 499 та гиёҳвандлик ҳолати аниқланиб, жиноятчилардан 1 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди. 2  минг 72 та жиноят фош этилди. 400 нафар қидирувдаги шахс қўлга олиниб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Вилоятда осойишта ҳаёт ва ҳаловатли турмуш посбонларининг хизмат вазифасини янада самарали ташкил этиши, муносиб яшаши учун барча шароит яратилмоқда. Хусусан, жорий йилда 284 нафар ходимга 5 миллиард 748 миллион сўмдан ортиқ бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган. 20 нафар ходимга транспорт воситаси хариди учун 2 миллиард 372 миллион сўм, ижарада яшаётган ходимларга 2 миллиард 804 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.  

Ходимларни уй-жой билан таъминлаш учун 2018-2025 йилларда 277 нафар ходимга имтиёзли уй-жой харид қилиш имконияти яратилиб, уларнинг 177 нафарига дастлабки тўлов фоизсиз, 100 нафар ходимга эса дастлабки бадал сифатида 11 миллиард 235 миллион сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилган.

Тантанали тадбирда хизмат вазифасини бажариш чоғида барчага ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари вилоят ҳокими ва Ички ишлар вазирининг фахрий ёрлиғи, қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Уй-жой туҳфа қилинди. Навбатдаги унвонлар ва вилоятдаги бошқа куч тузилмалари раҳбарларининг эсдалик совғалари топширилди. Мустақиллик йиллари юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида хизмат бурчини ўтаётганида ҳалок бўлган марҳум ходимларнинг яқинларига миннатдорлик билдирилиб, совғалар улашилди.  

Санъат саройи ҳудудида ички ишлар органларининг замонавий техникалари кўргазмаси ташкил этилди.

Маросимда элимиз суйган санъаткорларнинг қизиқарли концерт дастури намойиш этилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда тинч, тўкин турмуш посбонлари улуғланди