Жорий йилнинг 3 август куни ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Департаментининг Қизириқ туман бўлими тезкор ходимлари томонидан тадбир ўтказилган.
Унда Қизириқ туман ХТБ эксплутация бўлими ходими Ҳ.А. тумандаги умумтаълим мактабининг фаолиятига аралашмаслик ва текширмаслик важи билан мактаб директоридан 500 АҚШ долларини пора сифатида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда Ҳ.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 212-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мафтуна Каримова,
ЎзА