Бугун Сурхондарё вилоятининг Музработ туманидаги “Инденим” агрофирмасининг ғалла майдонида мамлакатимизда биринчи бўлиб, бошоқли дон ўрим-йиғимига старт берилди.

Ўтган йили кузда “Алексей” навли ғалла уруғи сепиб, бир текис ундириб олинган майсаларни меҳр билан парваришлаган миришкорлар мавсумда гектарлар ҳосилдорлигини 80 центнердан оширишни мўлжалламоқда. Ғаллакорларнинг айтишича, ўтган йили мазкур даладан гектарига 17-18 центнердан сара дон йиғиштириб олинган.

Жорий йилда музработликлар 10 минг 700 гектар майдонда бошоқли дон етиштирди. Ҳосилни тез ва сифатли йиғиштириб олиш учун 13 та ўрим отряди ташкил этилиб, 24 та юқори унумли комбайн ва 120 дан ортиқ ташиш техникаси бириктирилди.

Ғаллачиликда бой тажрибага эга вилоятда 89 минг 325 гектар майдонда ғалла парваришланмоқда. Катта меҳнат эвазига тўпланган мўл ҳосилни нобуд қилмай, ўриб-йиғиб олиш учун 127 та отряд тузилиб, 282 та юқори унумли комбайн, 1 минг 275 та ташиш техникаси, 130 та трактор тиркамаси тахт қилиб қўйилди. Техникаларга сифатли, тезкор хизмат кўрсатадиган 127 та кўчма устахона, 81 та ёқилғи ташиш техникаси шай ҳолатга келтирилди. Комбанйнчилар учун барча шароит яратилиб, мавсум олдидан бўнак пуллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

Ғалла ўрим-йиғими бошланишида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ўроққа тушган илк комбайнга ўтириб, ғалла ўрим-йиғими ва дон салмоғини кўздан кечирди. Мутахассисларга пишиб етилган бошоқли донни исроф қилмай, тез кунларда йиғиб олиш юзасидан тегишли топшириқларни берди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда ғалла ўрим-йиғими бошланди