Конституциямиз қабул қилинганининг 32 йиллик байрами арафасида Сурхондарё вилоятида янгидан қурилган ва реконструкция қилинган олтмишда ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳа объекти фойдаланишга топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов мукаммал таъмирланган вилоят болалар кутубхонаси биноси қайта ишга туширилиши муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда иштирок этиб, янгиланган зиё масканидан “Zoom” платформаси орқали воҳа бўйлаб байрамга совға қилинган олтмишта иншоотни фойдаланишга топшириш маросимида қатнашди.  

Бош қомусимизнинг 32 йиллик тўйи арафасида янги қурилган, тубдан реконструкция қилинган ва жорий таъмирланган иншоотларнинг 16 таси мактаб, 2 таси боғча, 11 таси тиббиёт муассасаси, 16 таси уй-жой бўлиб, 73 километр узунликдаги 9 та йўл, 8,6 километр узунликдаги битта ичимлик суви ва бешта ирригация объекти сурхондарёликларга туҳфа қилинди.

Якунланаётган йилнинг ўтган даврида вилоятда 9,3 триллион сўмлик  қурилиш ишлари амалга оширилди. 230 дан ортиқ иншоот фойдаланишга топширилди. Янги йил байрами арафасида вилоятда яна қурилиши тугалланган 50 та иншоот ишга туширилади.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда бир йўла 60 та иншоот байрамга туҳфа қилинди