Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллигига

Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами арафасида қурувчилар Олтинсой ва Бандихон туманлари аҳолисига ажойиб туҳфа қилди.  

Олтинсой туманидаги 16 та маҳалланинг 43 минг 800, Бандихон туманидаги еттита маҳаллада яшайдиган 14 мингдан ортиқ аҳоли узлуксиз оби ҳаёт билан таъминланди. Шифобахш зилол сув етиб борган қишлоқларда яшайдиган истеъмолчиларнинг асрий орзуси ушалди.

Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилаётган Сариосиё туманидаги “Тўпаланг“ сув омборидан 361 километр масофага магистрал қувур ётқизиш орқали аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси доирасида шу пайтгача Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларида аҳоли минералларга бой оби ҳаётдан фойдаланган бўлса, эндиликда улар сафига Олтинсой ва бандихонлик истеъмолчилар ҳам қўшилди.  

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, лойиҳа қурувчилари, сувчилар ва нуронийлар иштирок этган тантанали тадбирда “Сурхондарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти директори Ўктам Абдулҳакимов ва бошқалар халқимизнинг саломатлиги, юртимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган тарихий лойиҳа ўз-ўзидан барпо этилмаётгани, бунёдкорларнинг бетиним меҳнати ва катта маблағ эвазига қурилаётгани ҳақида сўз юритди. Шифобахш оби ҳаётдан тежаб, исроф қилмасдан фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашди.

Пурвиқор тоғлардаги қор уюмларидан ҳосил бўлган экологик тоза сувни Олтинсой туманига олиб келиш учун “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти маблағи ҳисобидан 11 маҳаллада 14 километр масофага сув қувурлари тортилди. Бешта маҳалладаги мавжуд ичимлик суви тизимларида профилактик кўрик, жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Мингчинор маҳалласи ҳудудида тўрт минг куб-метр сув сиғимига эга замонавий сув тақсимлаш иншооти бунёд этилди. Тежамкор ускуналар билан жиҳозланган насос станцияси қурилди. Натижада қишлоқ ва шаҳарларда энг улуғ, энг азиз байрамимиз шукуҳи эсиб юрган шу кунларда тумандаги 16 та маҳаллада яшайдиган 43 минг 800 кишига кечаю кундуз тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлиш имконияти яратилди.

–Қишлоғимиз тоғ этакларидан анча пастда жойлашган,¬– дейди Тоғаймурод маҳалласи оқсоқоли Алиқул Йўлдошев. –¬ Кейинги йилларда ёғингарчиликнинг камайиб кетгани ичимлик суви масалаласини муҳим муаммога айлантирди. Ер ости суви чўкиб кетди. Сув таркибидаги туз миқдори ошди. Бугун кўп йиллик орзумиз рўёбга чиқиб, тоза сув истеъмол қилиш бахти насиб этганидан қувончимиз чексиз. Бу халқимиз учун суюкли байрамимизга унутилмас совға бўлди.

Мутахассисларнинг фикрича, айни пайтда вилоят аҳолиси 7-8 миллиграмм-эквивалентли сув истеъмол қилаётган эди. Янги мега лойиҳанинг ишга туширилиши бу кўрсаткични 3-4 миллиграмм-эквивалентга тушириб, одамларнинг истеъмолга тўлиқ яроқли ва организмга фойдали минералларга бой оби ҳаётдан фойдаланиш имкониятини юзага келтирди.

Улуғ айём арафасида экологик тоза сувнинг Бандихон туманига келтирилгани ҳудудда яшаётган аҳолининг қувончига қувонч қўшиб, фахр ҳиссини янада юксалтирди.  

Бандихонликларнинг тоза ичимлик сувига эҳтиёжини қондириш учун лойиҳа доирасида Обод турмуш маҳалласида қад ростлаган ўн минг куб-метр сув сиғимига эга сув тақсимлаш иншоотидан “Сарой” сув тақсимлаш иншооти орқали “Хўжаипок” сув қувуригача қувур тортилиб, магистрал тармоққа уланди. Амалга оширилган бу ишлар тумандаги еттита маҳалланинг 14 мингдан ортиқ истеъмолчисини узлуксиз сув билан таъминлади. “Тўпаланг” сув тармоғининг “Хўжаипок” магистрал сув қувурига уланиши воҳанинг Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор ва Музработ туманларидаги 69 та маҳаллада яшайдиган 193 минг аҳолининг сув таъминотини тубдан яхшилайди. Шу боис ҳам бандихонликлар истиқлолнинг 34 йиллигини қўшалоқ байрам сифатида нишонламоқда.

Тоза ичимлик суви тармоқларини бунёд этишда етарли тажрибага эга “To’palang HPD Platinum” масъулияти чекланган жамияти қурувчилар барпо этаётган магистрал сув тармоғи эндиликда “Хўжаипок” туманлараро ичимлик суви ишлаб чиқариш ва тарқатиш бўлими насосларининг ишлаш қувватини 60 фоизга қисқартириб, ойига 450 миллион сўмлик 504 минг кВт.соат электр энергиясини тежаши билан ҳам эътиборга сазовор бўлмоқда. Олтинсой туманида эса йилига 457,9 минг кВт электр энергияси ёки 457,9 миллион сўм маблағ иқтисод қилинади.

[gallery-25030]

Яна бир янгилик: “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти байрам олдидан Бандихон ва Бойсун туманларига сув таъминоти инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қиладиган замонавий янги техникаларни совға қилди.  

Йил якунигача лойиҳанинг иккинчи босқичи тўлиқ ишга туширилиб, Жарқўрғон, Қизириқ, Шеробод, Ангор, Музработ, Термиз тумани ва Термиз шаҳрига минералларга сероб оби ҳаёт келтирилиб, 1 миллион 300 мингдан ортиқ истеъмолчининг тоза ичимлик сув масаласи тўлиқ ҳал этилади.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда