Бу йил баҳор фасли ёғингарчиликларга бой бўлди. Март ойининг биринчи ўн кунлигидан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудида сурункали ёмғир ёғиши, кучли шамол эсиши, тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли қор ёғиш ҳолатлари кенг жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Чунки бу йилги ёғингарчилик миқдори ҳар йилгидан кўра анча ошганлигини кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз.

Бу бир томондан яхши — мўл-кўлчиликдан дарак беради, боғбону деҳқонлар меҳнатига барака улашади, қир-адирларда ўт-ўланлар сероб бўлиб, чўпон-чўлиқларнинг чорваси учун озуқа кўпаяди.

Аммо иккинчи томони ҳам борки, сурункали ёғингарчилик оқибатида дарёлар, сойлар, аҳоли пунктларидаги ички ариқлар сел сувларига тўлиб оқади ва кўчаларга, аҳоли хонадонлари, ижтимоий-иқтисодий объектларга сув тошиши, тоғли ҳудудларда эса ер кўчкиларининг фаоллашуви ва бошқа геологик ҳамда гидрометеорологик хавфларни келтириб чиқаради.

Бу каби табиий ҳалокатларнинг, хавфларнинг оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар зиммасига катта масъулият юклайди.

Хўш, бу борада вазирлик тизимида қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда? ФВВ матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматулллаев билан ана шулар хусусида суҳбатлашдик.

– Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, хусусан, сурункали ёғингарчиликлар оқибатида юзага келаётган турли хавфларни бартараф этиш ва фуқаролар муҳофазасини таъминлашда вазирлик тизимида қандай амалий ишлар бажарилмоқда?

– Гидрометеорология хизмати маркази томонидан республика ҳудудида об-ҳавонинг ўзгариши натижасида кучли шамол кузатилиши, ёмғир ёғиши, баъзи ҳудудларда кучайиши, қорга айланиши, қор кўчишлари, тоғ ва тоғолди ҳудудларда сел келиши билан боғлиқ гидрометеорологик хавфлар прогнозлари бўйича 13 та огоҳлантирувчи (шошилинч) ахборотлар тақдим этилди. Ҳар бир огоҳлантирув ахборот бўйича Ўзбекистон Республикасининг фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) хизматлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига профилактик тадбирларни амалга ошириш, куч ва воситаларни туну-кунлик юқори тайёргарлик хизматини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, мобиль алоқа операторлари тизимлари орқали аҳолига SMS хабарлар юборилди. Шулар асосида жойларда геологик ва гидрометеорологик хавфли жараёнларнинг олдини олиш бўйича белгиланган профилактик ва юзага келган вазият бўйича тезкор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Бунинг учун зарур техника ва қутқарувчилар, ишчи-ходимлар жалб этилмоқда.

Ҳудудлар мисолида айтадиган бўлсак, масалан, 9 март куни Самарқанд вилоятида кузатилган ёмғир натижасида Оқдарё тумани Лойиш шаҳарча, “Наврўз” МФЙ, Ўзбекистон ва А.Қодирий, Каттақўрғон шаҳар “Дамариқ” МФЙ, Тиббиёт ва Даштбозор кўчалари ҳамда Каттақўрғон тумани “Кадан” МФЙ ҳудудида тўпланиб қолган сувлар жойлардаги ФВБларининг 21 нафар ёнғин-қутқарувчилари, 3 та махсус техникаси ва 3 та мотопомпа ёрдамида чиқариб ташланди.

Бухоро вилоятида ёғган ёмғир натижасида Бухоро шаҳрининг 21 та ички кўчалари ва айрим автомобиль йўллари четидаги ариқларда сув йиғилиб, тошган. Юзага келган ҳолат вилоят ФВБ тузилмалари ва ФВДТнинг 105 нафар шахсий таркиби ҳамда 22 та махсус техникалари ёрдамида бартараф этилди.

Тошкент шаҳрида ҳам кузатилган сурункали ёғингарчиликлар оқибатида Юнусобод тумани Бодомзор 1-тор кўчасида, Олмазор тумани Уста Ширин кўчаси 85-уй олдида, М.Улуғбек тумани Ғазалкент, Яшнабод тумани Махтумқули, Шайхонтоҳур туман А.Навоий ва Абай кўчалари кесишмасида тўпланиб қолган ёмғир сувлари шаҳар ФВБнинг 1 та махсус техникаси, 4 нафар ёнғин-қутқарувчилари, ФВДТ хизматларининг 3 та махсус техникалари ва 30 нафар ишчилари томонидан бартараф этилди.

12 март куни сурункали ёғингарчиликлар натижасида Ангрен шаҳар “Жигаристон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Навгарзон сойи қирғоғига яқин жойлашган ва сув ювиши хавфи бўлган “Турк” кўчаси 2 та хонадонда яшовчи 9 нафар фуқаролар хавфсиз ҳудудларга вақтинчалик кўчирилди.

13 март куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳар “Муқимий” МФЙ, Янгийўл шаҳар “Файзобод” МФЙ Улуғбек кўчаси, “Наврўз” МФЙ, Янгийўл тумани “Қовунчи” МФЙ Истиқлол кўчаси 34-уй ҳовлиси, Оққўрғон тумани Фурқат кўчаси, Бўка тумани “Янги ҳаёт” МФЙ Навоий кўчасида тўпланиб қолган ёмғир сувлари ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг 16 нафар қутқарувчилари, 4 та мотопомпа ва 2 та ёнғин-қутқарув техникаси ёрдамида бартараф этилди.

– Халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўллари ҳамда довон йўлларида юзага келган ҳолатлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди, муҳокам қилинди. Бу борада қандай чоралар кўрилди?

– Ҳақиқатан ҳам халқаро йўллар ва довон йўлларида турли табиий офатлар кузатилди. Масалан, “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонининг турли қисмларида тупроқ ва тош қисмлари ўпирилиши содир бўлди. Масалан, биргина 12 март куни “Ангрен – Поп” йўналишини 222 км.да йўлнинг чап томонида 20 м3 ҳамда 238 км. йўлнинг ўнг томонида тахминан 1350 м3 тупроқ ўпирилиши ҳолатлари бартараф этилди.

Довоннинг турли ҳудудларида содир бўлган қор кўчкиларини, шунингдек, қутқарувчилар томонидан сунъий туширилган тошларни йўллардан тозалаш ишлари бажарилди. Ушбу кўчки билан боғлиқ содир бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун 22 та махсус-муҳандислик техникалари ва 70 нафар қутқарувчилар ҳамда ишчилар ёрдамида жами 550 м3 шағал, 150 м3 тош, 176 дона темир-бетон ишлари бажарилди.

Тадбир давомида фуқароларни “Қамчиқ” довонидан манзилларига хавфсиз ташиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан соат 16:15дан бошлаб, “Ангрен-Поп” ва “Поп-Ангрен” темир йўл йўналишларида 1 та электровоз 10 та вагони билан (1000 кишига мўлжалланган) қатнови йўлга қўйилди.

13 март куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида кузатилган сурункали ёғингарчиликлар оқибатида “Алмати – Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довонида йўлнинг айрим қисмини ёмғир сувлари ювиши натижасида йўл четлари кўчиб тушган. Шу сабабли мазкур автомобиль йўлида икки томонлама ҳаракатлар вақтинчалик тўхтатилди. Автойўл хизматининг 37 нафар ишчилари ва 11 та махсус муҳандислик техникалари томонидан амалга оширилган ишлар эвазига хавф тўлиқ бартараф этилиб, 14 март куни соат 17:35 дан бошлаб икки томонлама автомобиль ҳаракатлари қатнови тикланди.

Умуман, вазирлик тизимида ушбу йўналишдаги ишлар бир дақиқа бўлса-да тўхтаб қолгани йўқ. Ҳар куни, ҳар соат, ҳар бир ҳудудда ёғингарчиликларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича барча зарур чоралар олиб борилмоқда.

– Гидрометеорология хизматининг маълумотларига қараганда, юртимизда узлуксиз ёмғир ёғиши яна давом этади. Ана шундай вазиятда аҳолига қандай тавсиялр бериш мумкин?

– Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, ёмғир сувларининг ариқларда йиғилиб, тошиши ва аҳоли хонадонларига сув киришига ички ариқларнинг мунтазам тозаланмаслиги сабаб бўлаётир. Мавжуд канализация тармоқларига доимий техник хизмат кўрсатилмаган. Латоклар яроқсиз ҳолга келиб қолган, ўз вақтида таъмирланмаган, тозаланмаган.

Мана шу сабаблардан келиб чиқиб, қуйидагиларни таклиф этиш мумкин. Секторлар кесимларида фермер хўжаликлари, кластерлар ва аҳоли томонидан ички ариқларни қазиш, кенгайтириш бўйича оммавий ҳашарлар ўтказиш лозим. МФЙ ва ҚФЙлардаги кўчалар ва ариқларни инсон омили сабаб йиғилиб қолган маиший чиқиндилардан тозалаш, аҳолининг кўчалар ва ички ариқлар бўйи озодалигини сақлаш борасида экологик маданиятини ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш лозим.

Маҳаллалардаги марказий кўчалар, ариқ ва зовурлар, ички ер ариқларини, қувурларни, лотокларни тозалаш ва эскиларини таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш бўйича тегишли идораларга таклифлар киритиш керак.

Кўп йиллик дарахтларга шакл бериш, қуриган шохларини кесиш ёки ўрнига янги ниҳоллар экиш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, автомобиль йўллари остидан сел сувларини ўтказиш қувурларини тозалаш, сиғими кичик бўлганларини катталарига алмаштириш зарур. Бир сўз билан айтганда, атроф-муҳит озодалигига доимий эътиборда бўлиш турли табиий офатларнинг салбий оқибатлари юзага келмаслигида муҳим ўрин тутади.

Муҳтарама Комилова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурункали ёғингарчилик оқибатлари қандай бартараф этилмоқда? — ФВВ масъули билан суҳбат