Бугун, 12 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тури доирасида «Сўғдиёна» — ОКМК ва «Навбаҳор» — «Сурхон» клублари ўзаро рақобатлашади.

Жиззахда ўтказиладиган «Сўғдиёна» ва ОКМК клублари ўртасидаги ўйин соат 18:30 да бошланади. Ўйинни Шавкат Насибуллаев бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдам беради. Айни дамда «Сўғдиёна» 21 очко билан 10-ўринда бормоқда. ОКМК эса 37 очко билан 4-поғонадан жой олган.

Иккинчи баҳс Намангандаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтади. Соат 19:30 да бошланадиган «Навбаҳор» ва «Сурхон» жамоалари тўқнашувини Тимур Тўхтасинов бошқаради.

Шу ўринда ушбу жамоаларнинг миллий чемпионатимиз тарихидаги ўзаро ўйинлари ҳақида тўхталиб ўтсак. Клублар бугунга қадар 37 марта рўбарў келган. Ушбу ўйинларнинг 25 тасида «лочинлар»нинг қўли баланд келган, 7 тасида термизликлар ғалаба қозонган бўлса, 5 та баҳс дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати – 87/27 «Навбаҳор» фойдасига. Ўзаро учрашувларда «Навбаҳор» 80 очко, «Сурхон» эса 26 очкони қўлга киритган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 9:0 ҳисоби 1997 йили Наманганда қайд этилган. Таъкидлаш жоизки, Наманган жамоаси ўтказилган 37 та баҳснинг 12 тасида термизликлар устидан йирик ҳисобда зафар қучган.

«Навбаҳор» ҳамда «Сурхон» клублари бугунгача Наманганда 18 марта куч синашган ва ушбу учрашувларнинг бирортасида «Сурхон» ғалаба қозона олмаган. Ҳозирда Наманган шаҳрининг бош жамоаси 32 очко жамғариб, Суперлиганинг 7-поғонасида бормоқда. "Сурхон" жамоаси эса 23 очко тўплаб, 9-ўриндан жой олган.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига «Сўғдиёна» ва «Сурхон»ни жиддий синов кутмоқда