Бугун, 11 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тури доирасида “Машъал” — “Шўртан” баҳси бўлиб ўтади. Учрашув Ғузордаги “Марказий” стадионида соат 18:30 да бошланади.

Клублар бугунга қадар жами 23 марта тўқнаш келган. Ушбу ўйинларда “Машъал” 14 маротаба ғолиб бўлган бўлса, битта ўйинда дурангга имзо чеккан. “Шўртан” эса 8 та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган. Тўплар нисбати 39/19 - “Машъал” жамоаси фойдасига. “Машъал” клубининг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 5:0, “Шўртан” жамоаси эса 3:1 ҳисобида зафар қучган.  

Айни дамда “Машъал” 18 очко билан 13-ўринда бораётган бўлса, “Шўртан” 11 очко билан 16-поғонадан жой олган.

Бугунги ўйинни Фирдавс Норсафаров бошқариб боради. Унга қанотларда Артём Калинин ва Элнур Дониёровлар ёрдам беради. Захира ҳаками этиб Роман Иргашев тайинланган бўлса, Виктор Серазитдинов ҳакамларни назорат қилади.  

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 21-турини бошлаб берган илк учрашувда “Насаф” 5:0 ҳисобида “Бухоро” клубини таслим этиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига: “Машъал” Ғузорда “Шўртан” клуби меҳмони бўлади