Сунъий интеллект турли соҳаларда жуда фойдали бўлиб, инсон меҳнатини енгиллаштириш, самарадорликни ошириш ва янги имкониятлар яратишда муҳим роль ўйнайди.

Хўш, сунъий интеллектнинг қандай афзалликлари бор?

Биринчи навбатда – самарадорлик ва тезкорлик. Сунъий интеллект  катта ҳажмдаги маълумотларни жуда тез таҳлил қилади ва қарор қабул қилишни осонлаштиради. Инсон омили билан боғлиқ хатоларни камайтириб, аниқликни оширади. Мисол учун, тиббий ташхисларда ёки молиявий таҳлилларда аниқ қарорлар қабул қилишга ёрдам беради.

Завод ва ишлаб чиқариш жараёнларида роботлар орқали инсон меҳнатини енгиллаштиради. Компаниялар тизим ёрдамида мижозларга хизмат кўрсатишни автоматлаштиради. 

Янги дори воситаларини ишлаб чиқиш, касалликларни олдиндан аниқлаш ва роботлашган жарроҳлик амалиётларини ўтказишда катта роль ўйнайди.

Сунъий интеллект ёрдамидаги видео кузатув ва таҳлил тизимлари жиноятларнинг олдини олишга ёрдам беради. Киберхавфсизлик соҳасида ҳужумларни олдиндан аниқлаб, тизимларни ҳимоя қилади. Йўллардаги тирбандликларни таҳлил қилиб, оптимал йўналишларни тавсия этади.

Сунъий интеллектнинг қандай зарарли томонлари бор? 

Сунъий интеллект жуда кўп фойда келтирса-да, унинг айрим зарарли томонлари ҳам мавжуд. Масалан, автоматлаштириш туфайли баъзи соҳаларда иш ўринлари қисқаради. Заводлардаги роботлар, шу асосдаги чат-ботлар ва бухгалтерия дастурлари кўп одамларнинг ишини аллақачон қўлидан олмоқда. Бу эса, айрим касблар йўқолиб кетишига олиб келиши мумкин.

Сунъий интеллект маълумотлар йиғиб, таҳлил қилади. Бу эса, шахсий ҳаётга аралашиш хавфини оширади. Компаниялар ва ҳукуматлар сунъий интеллект ёрдамида кузатувни кучайтириши мумкин, бу эса шахсий эркинликка таъсир қилмай қолмайди. 

Сунъий интеллект ёрдамида сохта видео ва расмлар яратиш ҳам мумкин. Бу эса, фирибгарлик ва ахборот манипуляциясига олиб келади.

Янги алгоритмлар ижтимоий тармоқларда сохта хабарларни тарқатишда ишлатилиши мумкин.

Сунъий интеллект маълумотларга асосланиб қарор қабул қилади, лекин агар маълумотларда дискриминация мавжуд бўлса, у ҳам нохолис қарор чиқаради. Масалан, ишга қабул қилиш ёки кредит беришда баъзи гуруҳларда нохолислик бўлиши мумкин.

Кучли сунъий интеллект етарли назорат бўлмаса, инсонга қарама-қарши қарорлар қабул қилиши – унинг янада хавфли томонларидан биридир. Автоном қуроллар ва роботларнинг нотўғри бошқарилиши хавфли ҳолатларга олиб келиши мумкин.

Одамлар кўп вазифаларни сунъий интеллектга топшириб, ўзларининг тафаккур қилиш ва таҳлил қилиш қобилиятларини камроқ ишлатиши мумкин. Бу инсонларнинг инновацион фикрлаш қобилиятига салбий таъсир қилади. 

Ўзбекистонда сунъий интеллектдан қандай фойдаланилмоқда?

Аслида инсондаги юксак интеллектнинг меваси бўлган сунъий интеллектдан мамлакатимизда ҳам фойдаланилмоқда. Бунга давлат хизматларини кўрсатишда сунъий интеллектдан фойдаланилаётганини мисол қилиб келтириш мумкин. 

Аҳолига онлайн хизматларни тақдим этиш ва 24/7 режимида давлат хизматларига оид саволларига жавоб олиш имкониятларини яратиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. 

2025 йил 19 февралда Aдлия вазирлиги ва “Моҳирдев” компанияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида 24/7 режимида давлат хизматларига оид саволларга жавоб бериш учун мўлжалланган сунъий интеллектга асосланган “Одил” чат-боти (@Odil_chat_bot) ишга туширилди. 

Ҳозирда давлат хизматлари соҳасида Адлия вазирлигининг 1148 рақамли “Ишонч телефони” фаолият юритаётган бўлиб, мазкур рақамга  тушаётган қўнғироқларнинг аксарият қисми ҳуқуқий масалада. Масалан, 2024 йил давомида мазкур “Ишонч телефони” орқали фуқароларнинг 135 мингга яқин қўнғироғи қабул қилинган. Шундан қарийб 128 мингдан ортиқ мурожаат юзасидан мутахассислар томонидан тушунтириш ва маълумотлар берилган.

“Ишонч телефони” орқали сўралган тушунтириш ва маълумотларнинг аксарият қисми ҳуқуқий масалаларни ташкил этганлиги сабабли, фуқароларни тезкор ахборот билан таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқий билимларини ривожлантириш мақсадида сунъий интеллектга асосланган чат-ботни ишга тушириш зарурати юзага келди. 

Ҳозирги кунда сунъий интеллект асосида йўлга қўйилган “Одил” чат-боти (@Odil_chat_bot) давлат хизматлари соҳасига оид 500 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда 5 мингдан ортиқ ҳуқуқий масалалар бўйича савол-жавоблар бўйича  ўқитилди.

Шунингдек, чат-бот орқали келиб тушган масалалар ҳамда айрим ахборот тизимларидаги маълумотлар таҳлил қилиб борилмоқда ва шу асосда чат-ботни мунтазам ўқитиб бориш ишлари давом этмоқда.

“Одил” чат-ботининг ишга туширилиши “Ишонч телефони”га бўлаётган қўнғироқларни камайтириши билан бир қаторда, фуқароларнинг сўровларига реал вақт режимида тезкор жавоб бериш имкониятини яратди.

Айтиб ўтиш керакки, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига сунъий интеллектнинг жорий этилиши барча фуқарога бир хил асосларда хизмат кўрсатишни, ижтимоий тенгликни таъминлайди. Умуман олганда, сунъий интеллект давлат хизматларини кўрсатишда самарадорликни ошириш, бюрократияни камайтириш имкониятини яратди. Бироқ, бу технологияни жорий этишда махфийлик, хавфсизлик каби муҳим жиҳатларни ҳисобга олиш лозим.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, сунъий интеллектнинг кучли моделлари жуда катта энергия талаб қилади. Масалан, катта нейрон тармоқларни ўқитиш катта ҳажмдаги электр энергиясини сарф қилади, бу эса иқлим ўзгаришига таъсир қилиши мумкин.

Сунъий интеллект ҳаётимизни осонлаштирса-да, унинг хавфларини ҳам инобатга олиш керак. Унинг зарарларини камайтириш учун қонунчиликни кучайтириш, ахлоқий меъёрларни шакллантириш ва инсон назоратини сақлаб қолиш жуда муҳим.

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий интеллект: фойдаси кўпроқми ёки зарари?