Сумо: ўзбекистонлик спортчилар Тожикистон турнирида муваффақиятга эришди
Тожикистоннинг Панжикент ҳудудида соҳил сумоси бўйича ўтказилган халқаро очиқ турнирда мамлакатимиз спортчилари муносиб натижаларни қайд этди.
4 та давлат спортчилари иштирок этган соҳил сумоси халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ҳусниддин Ҳусанов олтин, Диёрбек Шойимардонов кумуш ҳамда Исломжон Раҳматов бронза медалга эга чиқди.
Жамоалар ўртасида ўтказилган баҳсларда эса Ўзбекистон терма жамоаси 1-ўринни эгаллади. Тожикистон ва Қирғизистон вакиллари кейинги поғоналарни банд этди.
Т. Рўзиев, ЎзА