Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсининг 2022-2023 ўқув йилига қабул қилинган тингловчилари учун очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсини 2021-2022 ўқув йилида – 75 нафар тингловчи муваффақиятли якунлаган бўлса, 2022-2023 ўқув йилида 139 та (ўтган ўқув йилига нисбатан қарийб икки баробар кўп) тингловчи қабул қилинди.

Кириш имтиҳонлари бир неча босқич, психологик тест, чет тили ва мутахассислик бўйича тест синовлари, ёзма иншо, суҳбат натижалари бўйича энг юқори баллни тўплаган тажрибали кадрлар тингловчилар сафига қабул қилинди. Имтиҳонларнинг ҳар бешта босқичи ҳам очиқ, ошкора ва шаффоф тарзда ўтказилди.

Қабул даврида жами 742 та талабгор ўз ҳужжатларини топширган. Белгиланган тартиб-талаблардан келиб чиққан ҳолда 612 нафари психологик тестга таклиф қилинган. Ундан 533 таси навбатдаги имтиҳон босқичи, яъни суҳбатга ўтган.

Судьялар олий мактаби ташкил этилганидан буён 132 нафар судьяликка номзод магистратура курсларида таҳсил олган бўлса, улардан 115 нафари (87 фоиз) судьялик лавозимига тайинланди. Жорий йилнинг август ойида Олий мактабни тамомлаган яна 75 нафар бўлажак судья уларнинг сафига қўшилмоқда.

Бундан ташқари, Судьялар олий мактабида айни пайтгача 897 нафар судья (мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча судьяларнинг 87 фоизи) ҳамда 461 нафар суд аппарати ходимларининг малакаси оширилди. Шунингдек, юзга яқин халқаро ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда судьяликка номзодлар, судьялар учун маҳорат дарслари ва семинарлар ташкил этилди.

Таълим жараёнига бевосита юқори малакали судьялар, ҳуқуқшунос олимлар, соҳа мутахассислари, халқаро экспертлар жалб қилинмоқда. Тажриба алмашиш мақсадида хорижий давлатларнинг судьяларни тайёрлаш бўйича махсус таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкам ўрнатилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсида ўқув бошланди