Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда кун тартибидаги барча масалалар, айниқса, ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига, шунингдек, муқобиллик асосида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга доир масалалар қизғин ва кескин муҳокама қилинди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Жўраев Дилмурод Мухторович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Бекпўлатов Тоҳир Салимович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон тумани судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Қаюмов Муҳаммад Воҳидович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Бундан ташқари:
Исаров Каҳрамон Ирисалиевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг раиси лавозимига;
Хуррамов Ўктам Хуррамович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Тожибоева Гулбаҳор Пўлатовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Мирзааҳмедов Шохруҳ Хидирбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Исмоилов Шуҳратжан Саидаҳмадович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Эргашев Авазжон Йигиталиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани судининг раиси лавозимига;
Нажимов Жамолиддин Тўхтаназарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси лавозимига;
Қўлдошев Жаҳонгир Абдуғаниевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ тумани судининг раиси лавозимига;
Икромов Анвар Ашурович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Турсунова Навбаҳор Эшмуродовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Самарқанд вилояти Жомбой туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;
Умматова Мавлудахон Қодировна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
Жамолиддинов Ҳусниддин Комолиддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Н.Абдураимова тайёрлади.
ЎзА