Олий суд томонидан ўтган йилда судлар томонидан кўриб чиқилган ишларни сарҳисоб қилиш якунланди. Фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича судларда қандай ишлар кўриб чиқилгани ва уларнинг натижалари ҳақида хабар берган эдик. Қуйида жиноят ишлари таҳлиллари билан танишасиз.

– 2023 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 58,5 мингга яқин зиёд жиноят иши кўриб чиқилди, – деди Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов. – Жиноят ишларини адолатли кўриб чиқиш натижасида 1 минг 244 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди.

Судланган шахслар сони 55 минг 763 нафарни ташкил этиб, шундан 17 минг 396 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 37 мингдан зиёдига бошқа турдаги жазолар тайинланди.

1 минг 290 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 49 минг 297 нафари эркак, 6,5 мингга яқини аёл, қарийб 21 минг нафари ёшлар ва 2 мингдан зиёди 60 ёшдан ошган шахсларни ташкил этди.  

7 минг 362 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди.

33 минг 612 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. 12 минг 286 нафарига тайинланган жазо енгили билан алмаштирилди. 13 минг 522 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.  

272 нафар шахсга (ёшлар, аёллар ва бошқалар) кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Жиноят ишларнинг аксариятини фирибгарлик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ўғрилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш кабиларни ташкил этди.  

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар ҳам кам эмас.  

Кейинги ўринларда ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, қасддан баданга енгил шикаст етказиш, безорилик, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш ва пора бериш билан боғлиқ жиноятлар қайд этилди. 

Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 14 минг 698 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 8,5 мингдан зиёд шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.  

Апелляция тартибида 15 минг 720 нафар шахсга нисбатан 10 минг 843 жиноят иши кўриб чиқилди. 1,7 минг нафардан ортиқ шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 3,5 минг нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 5 мингдан ортиқ жиноят иши кўриб чиқилди. Мингдан зиёд шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 509 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Кассация инстанциясида 402 жиноят иши такроран кўриб чиқилди. 288 нафар шахсга нисбатан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 121 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судлар томонидан ўтган йилда 1 минг 244 нафар шахс оқланди