Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Олий судда тантанали тадбир ташкил этилди. Унда Олий суд судьялари, жойлардаги студиялардан судьялар ҳамда ходимлар, олимлар, суд фахрийлари иштирок этди.

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов Конституция – давлатнинг асосий қонуни, шахс, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатларини тартибга соладиган бош ҳужжат эканини таъкидлади.  

Ҳар қандай демократик давлатнинг изчил тараққиёти бевосита унинг Конституциясида белгиланган норма ва принциплар ҳаётга нечоғлик татбиқ этилишига боғлиқ экани қайд этилди. 

“Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” бош ғояси негизида ўтказилаётган тадбирларнинг барчаси янгиланган Конституциянинг жамиятимиз ҳаётида нақадар юксак аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб бермоқда.  

Янги Ўзбекистон шароитида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатли ҳимоясини таъминлаш ҳақида гап борганда, умумэътироф этилган “Хабеас корпус” ва “Миранда қоидаси” институтларини конституциявий даражада мустаҳкамланиши тарихий воқеа бўлди. 

Энг муҳими, инсон ҳуқуқларининг суд ҳимояси кафолатларини таъминлаш мақсадида телефон сўзлашувларини эшитиш ва тинтув ўтказишга санкция бериш ваколати прокурордан судга ўтказилди.

Судлар томонидан конституциявий нормаларнинг тўғридан-тўғри қўлланилиши орқали инсон ҳуқуқларига оид кафолатларни тўлақонли таъминлаш мақсадида Олий суд пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  

Давлатимиз раҳбари суд соҳаси вакиллари учун энг муҳим вазифалар сифатида белгилаб берган халқимиз кутаётган адолатли қарорлар қабул қилишга ҳар томонлама қодир, иродаси мустаҳкам, юксак касб ва маънавий фазилатларга эга бўлган суд ходимлари таркибини шакллантириш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, суд қарорлари ижросини сўзсиз таъминлаш, одил судловга эришиш бўйича мунтазам иш олиб борилмоқда.  

Тадбирда Конституциянинг аҳамияти, ижроси билан боғлиқ масалалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди. “Ўзбекистон Олий суди” китобининг тақдимоти ўтказилди. Конституция байрами муносабати билан соҳада самарали фаолият юритаётган бир гуруҳ судьялар ва ходимлар тақдирланди.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судлар конституциявий нормаларни тўғридан-тўғри қўллаш орқали инсон ҳуқуқлари кафолатларини таъминлайди