Жорий йилнинг 28 апрель куни Тошкент давлат юридик университетида “Судлар фаолиятини рақамлаштириш: жорий ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар ташкил этилади.

Мазкур семинарда миллий ва халқаро ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари, Aдвокатлар палатаси аъзолари, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, Тошкент давлат юридик университетининг профессор-ўқитувчилари ҳамда Россия Федерацияси, Беларусь, Болгария, Қозоғистон ва Тожикистон республикаларининг эксперт-мутахассислари иштирок этишади. 

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт сратегиясининг 15-мақсадида давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш белгиланган. 

Шу боис, семинар доирасида замонавий ахборот технологияларни кенг жорий этиш орқали судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, судлар тизимида “Ягона дарча” тамойилини кенг жорий этиш, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнининг онлайн кузатиб бориш имкониятини яратиш каби концептуал масалалар муҳокама қилинади. 

Семинар якунида мамлакатимизда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш, судлар ва бошқа идоралар ўртасида маълумотлар алмашинувини яхшилаш, бу борада халқаро амалиётни жорий қилиш орқали судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судлар фаолиятини рақамлаштиришга оид халқаро семинар ташкил этилади