Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тўловга қобилиятсизлик аломатига эга бўлган корхоналарни молиявий соғломлаштириш ҳамда уларнинг тўлов қобилиятини тиклаш учун судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш масалаларини тартибга солади.

Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санациялаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги корхоналарини судгача санация қилишга татбиқ этилмайди.

Низомда: 

  • судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказишнинг объекти, субъекти ва хусусиятлари; 
  • судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш ва унинг мониторингини юритиш; 
  • корхонани судгача санация қилиш даврида махсус санация ҳисобварағининг очилиши ва ишлаш тартиби; 
  • судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказишни тугатиш тартиби белгилаб берилган. 

Қарорга кўра, кредиторларга тўланадиган тўловлар муддатини кечиктириш ва (ёки) уни бўлиб-бўлиб тўлаш ёхуд қарзлардан чегирма бериш тўғрисида қарздор ҳамда кредиторлар ўртасида келишувга эришишга қаратилган битимлар, солиқ ва бошқа ваколатли органларнинг қарорлари асосида корхоналарни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш Давлат активларини бошқариш агентлигининг қарорига мувофиқ жорий этилади. Давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилишни жорий этиш хизматидан фойдаланиш учун манфаатдор шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари фақатгина Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар. 

Низомга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали жорий этилиши таъминланади, шунингдек, ЯИДХПда мазкур хизмат кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконияти яратилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди