Хоразм вилоят суди раиси мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари ҳамда туман(шаҳар) МИБ бўлими бошлиқлари билан учрашди.

Учрашувда суд қарорларини ижро этиш самарадорлигини ошириш ва бу жараёнда учраётган тўсиқларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилди.

Маълумот ўрнида, бугунги кун ҳолатига кўра Хоразм вилоятида 231 миллиард 253 миллион 367 минг 254 сўмлик жами 13 минг 418 та ижро ҳужжати мавжуд.

Йиғилиш якунида ижро самарадорлигини ошириш, иш сифатини яхшилаш мақсадида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда суд қарорлари ижросининг вақтида таъминланишига тўсқинлик қилаётган камчиликларни қонун доирасида бартараф этишга келишиб олинди.

Аҳмаджон ШОКИРОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд қарорлари вақтида ижро этилиши лозим