Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар давом эттирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов ва Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар жорий йилнинг август ойига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб, мурожаатчилар билан яна бир бор мулоқот ўтказишади.  

Иккинчи даврада гуруҳлар аввал қабул ўтказмаган вилоятга боришади ва бу билан гуруҳлар томонидан ҳар бир вилоят фуқаролари қамраб олинади.Бу сафарги манзиллар – Самарқанд ва Тошкент вилоятлари.Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятида, Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи эса Тошкент вилоятида жорий йилнинг 16-18 июнь кунлари иш олиб боради.Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадваллар орқали танишиш мумкин.Кейинги оммавий қабуллар ҳақида олдиндан маълум қилинади. Қўшимча маълумотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилиш мумкин.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар Самарқанд ва Тошкент вилоятларида давом эттирилади