“Касаба уюшмалари республика кенгаши кубоги” учун ўтказилган стол тенниси бўйича Тошкент шаҳар босқичи мусобақалари пойтахтимизда истиқомат қилаётган имконияти чекланган инсонлар учун чинакам саломатлик байрами бўлди.
Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмалари Тошкент шаҳар бўлими ва Тошкент шаҳар стол тенниси федерация ҳамкорлигида илк бор ташкил этилган турнирда эркаклар ўртасида Абдураҳмон Зоҳиджонов ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган бўлса, аёллар орасида Малика Абдукаримова барча рақибаларидан устун келди.
Совринли ўринлар Олим Саидназаров, Собит Қўзибоев, Зуҳра Ражабовага насиб этди.
Матонат баҳсининг барча иштирокчилари, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Т.Рўзиев,
ЎзА