Пойтахтимизнинг Учтепа туманида жойлашган Тошкент шаҳар стол тенниси марказида 13 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилган мамлакат кубоги баҳсларида маҳоратли ёшлар сараланди.
Беш кун давомида ўтган ўйинлар сарҳисобига кўра, қизлар ўртасида Андижон вилояти жамоаси умумжамоада етакчиликка эришиб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Совринли ўринларни Тошкент шаҳри, Тошкент ва Жиззах вилояти жамоалари қўлга киритди.

Ўғил болалар баҳсида Тошкент вилояти ёш стол теннисчилари ғолибликка эришди. Кейинги поғоналар Андижон, Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри жамоаларига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар белгиланган тартибда кубок, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Т.Рўзиев,
ЎзА