Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида стол тенниси бўйича "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи Марказий Осиё минтақаси саралаш турнири бошланди.

Мазкур турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Эрон, Туркманистон ва Қирғизистондан 18 нафар стол теннисчи Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун рақобатлашмоқда. Баҳслар эркаклар ва аёллар ўртасида яккалик йўналишида ташкил этилиб, унда фақат олтин медални қўлга киритган спортчилар Олимпиада иштирокчисига айланади. "Париж-2024" Олимпиадаси йўлланмаси учун мамлакатимиз номидан Зоҳид Кенжаев, Шоҳрух Искандаров, Марҳабо Магдиева ва Розалина Хўжаева баҳсларга киришади.  

Мазкур мусобақага ташланган қуръа натижасига кўра, мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳслари «А»гуруҳида Кирил Герассименко (Қозоғистон), Азамат Эргешов (Қирғизистон), Иляс Алланазаров (Туркманистон) ўзаро рақобатлашса, «B» гуруҳида Ношад Аламиян (Эрон), Шоҳрух Искандаров (Ўзбекистон) ва Алишер Якупбаев(Қирғизистон) тўқнаш келади. Шунингдек, «C» гуруҳидан Нима Аламиян (Эрон), Алан Курмангалиев (Қозоғистон) ва Зоҳид Кенжаев (Ўзбекистон) ўрин олди.  

Аёллар ўртасида «А» гуруҳида Сарвиноз Миркадирова (Қозоғистон), Махшид Аштари (Эрон), Розалина Хўжаева (Ўзбекистон), Саида Кудусова (Қирғизистон), «B» гуруҳидан Анастасия Лаврова (Қозоғистон), Марҳабо Магдиева (Ўзбекистон), Неда Шахсавари (Эрон), Аяна Уланбекова (Қирғизистон) жой эгаллади.  

Эслатиб ўтамиз, бугун, 17 май куни мазкур мусобақада гуруҳ баҳслари, 18 май куни эса гуруҳ ва чорак финал беллашувлари ўтказилади. 19 май куни эса ярим финал ва финал беллашувлари ташкил этилади.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол теннисчиларимиз "Париж-2024" йўлланмаси учун баҳсларни бошлади