Карантин шароитида автомашиналарга рухсатнома олиш учун Тошкент вилояти бўйича бугунги кун ҳолатига 15 мингдан ортиқ ариза келиб тушган.

Айни пайтга қадар аризаларнинг қарийб 14,5 минг таси кўриб чиқилиб, 10 минг 790 таси рад этилган. 3 минг 679 та аризага ижобий хулоса берилиб, 4 минг 564 та автомобилга махсус рухсатнома берилган. Айни вақтда 600 га яқин аризалар кўриб чиқилмоқда.

– Тошкент вилояти бўйича стикер бериш фақат Нурафшон шаҳар давлат хизматлари марказида амалга оширилмоқда, – дейди вилоят давлат хизматлари бошқармаси бўлим бошлиғи Жасур Қаюмов. – Бунда махсус стикер олиш учун рухсатнома тайёр бўлганлиги ҳақидаги хабар аризада кўрсатилган телефон рақамига келади. Шундагина белгиланган давлат хизматлари марказига бориш тавсия этилади. Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини сақлаш, шу жумладан, карантиндаги зарарли организмлар Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, ўсимлик ва мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ва импорт операцияларини белгиланган муддатда амалга оширилишини таъминлаш, аҳолини арзон ва сифатли озиқ овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, деҳқон бозорларига сабзавот ва полиз маҳсулотларини етказиб берилишини таъминлаш мақсадида вилоят Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва деҳқон бозорлари масъул ходимларининг автотранспорт воситаларига ҳам стикерлар берилди.

Стикер берилиши жараёнида стикер олиш тоифаларига мос келмаганлар томонидан аризалар юборилиши, белгиланган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаслик ҳолатлари ҳам рад жавоби берилишига асос бўлмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномани қалбакилаштириш, уни сотиш, қалбаки эканлигини била туриб ундан фойдаланиш Жиноят кодексининг 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) га асосан жавобгарликка асос бўлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стикер бўйича 15 минг аризадан қарийб 11 мингтаси рад этилди