Тадбирда вазирлик вакиллари тизимда олиб борилаётган ишлар, келгусидаги режа ва вазифалар хусусида батафсил маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида журналистлар учун “Юртимиздаги даволаш муассасаларида касалликларни ташхислаш ва даволашда замонавий ва инновацион усулларни татбиқ этилиши” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

ЎзА мухбирининг Ўзбекистонда тиббиёт туризми ҳолати билан боғлиқ саволига Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев жавоб берди:

– 2019 йилнинг ўзида 52 минг чет эллик фуқаролар республикамизга келиб даволанган. Маблағ нуқтаи назаридан гапирсак, уларга деярли 4,7 миллион долларлик хизматлар кўрсатилган. Бу, кўпми ёки кам деган савол бўлиши табиий. Мен ўйлайманки, албатта, бу кам, яна кўпайтириш имкониятимиз бор. Лекин, бу маблағни кўпайтириш учун шифохоналарнинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳиятини ошириш керак. Шундагина чет элдан бизга даволаниш учун фуқаролар келади. Ўтган йилга нисбатан солиштирсак, шу йилнинг ўзида мамлакатимизда даволанган чет эл фуқаролари сони деярли 1,5 бараварга кўпайтган. Бу яхши тенденция. Асосан, онкология, кардиология, кардиохирургия, трансплантатция, нейрохирургия, педиатрияга келишади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ССВ: 2019 йилда 52 минг чет эл фуқароси Ўзбекистонга келиб даволанди