Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 8-14-июнь кунлари Наманганда “Осиё кубоги – 2023” саралаш босқич турнири бўлиб ўтади.

Мазкур саралаш баҳслари олдидан “C” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон, Таиланд, Малдив ороллари ва Шри-Ланка терма жамоалари бош мураббийлари иштирокида матбуот анжуманлари ташкил этилди.

Эътиборлиси, миллий терма жамоамиз иштирокидаги пресс-конференцияни бош мураббий Сречко Катаннец ўзбекона лутф: “Ассалому алайкум!” сўзи билан бошлади.

– Жамоа ўйинга тайёр. Биз нафақат бугунги, барча ўйинларда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Биз диққат эътиборни сақлаган ҳолда ўйнашимиз керак, – деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец. – Ҳеч ким ўйин бошланмасдан олдин ғалаба қозона олмайди, шу боис ўйинга футболчиларни яхши тайёрлашимиз керак. Барча жамоаларни ҳурмат қилишимиз керак, акс ҳолда футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин ва сизни жазолашлари мумкин. Рақиблар кучсизлиги учун таркибда ўзгаришлар қилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтараркан болқонлик мутахассис айни пайтда Ўзбекистон терма жамоасини Осиёнинг гранд жамоаларига қиёслаб бўлмаслигини урғулади. Бизни айни вақтда Япония ва Жанубий Корея билан таққослаш хато. Улар жаҳон чемпионатига чиқиб бўлган. Футбол 10 йил аввалгидек эмас. Биз ҳали расмий ўйин ўтказмадик. Агар 100 фоиз эътиборли бўлмасак, Мальдив ва Шри-Ланка ҳам сюрприз қилиши мумкин. Осиё кубоги саралашида 6 кун ичида 3 ўйин ўтказилади, бу осон эмас.

Маҳаллий футболчиларда Ўзбекистон чемпионатидан сўнг узоқ танаффус юзага келди. Эслалиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Осиё кубоги – 2023” саралаш босқичидаги илк учрашувни 8 июнда Шри-Ланка терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйин Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионда маҳаллий вақт билан соат 20:30да бошланади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сречко Катанец: “Биз ҳар бир ўйинга тайёр бўлишимиз керак!”