Аввал хабар берганимиздек, Сингапур сув спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Чемпионат доирасида Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икромов, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров, Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов XOҚ Президенти Кирсти Ковентри ва Бутунжаҳон сузиш федерацияси (World Aquatics) Президенти, Осиё Олимпия кенгаши Бош директори Ҳусайн Ал Мусаллам билан учрашди.

Дастлаб, спортимиз мутасаддилари “World Aquatics” раҳбари билан учрашув ўтказди. Унда Ҳусайн Ал Мусаллам  Шаҳноза Мирзиёевани ташкилот Ижроия қўмитаси бюросининг таркибига сайлангани билан қутлади. Суҳбат давомида мамлакатимизда сув спорти турларини янада ривожлантириш бўйича биргаликда “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш борасида фикр алмашди.

Томонлар учрашувда жадал суръатда ривожланаётган ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашдан мамнун эканликларини билдирди. Шунингдек, учрашув давомида истиқболли ҳамкорликнинг янги қирралари, хусусан, юртимизда сув спорти турлари бўйича малакали кадрларни янада кўпайтириш борасидаги режалар муҳокама қилинди.

Халқаро олимпия қўмитаси Президенти Кирсти Ковентри ҳамда Олимпия бирдамлиги дастури директори, XOҚнинг Миллий олимпия қўмиталари билан ишлаш департаменти раҳбари Жеймс Маклеод билан учрашув ҳам юқори савияда, самимий ўтди.

Учрашув аввалида Кирсти Ковентрига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Миллий олимпия қўмитасининг раиси Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва табриклари етказилди. Ковентри хоним ҳам ўз навбатида Шаҳноза Мирзиёевани Бутунжаҳон сузиш федерацияси Ижроия қўмитаси бюросининг таркибига киргани билан муборакбод этди.  

Расмийларимиз учрашув давомида ХОҚ раҳбарини Ўзбекистонда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш соҳасида эришилган натижалар ва ҳозирги ҳолат билан яқиндан танишиш, шунингдек, ушбу йўналишда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида мамлакатимизга таклиф этди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортимиз расмийлари ХОҚ ва “World Aquatics” раҳбарлари билан учрашди