Спортда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган нормаларни қонунчиликка киритиш зарурати туфайли “Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилди.
Сенат ялпи мажлисида муҳокама қилинган мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олгани ёки мулкий манфаатдор бўлгани, шунингдек, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.
Сенаторлар маъқуллаган қонун коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга, спорт соҳасидаги жиноятларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга, шунингдек республикамизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Н.Абдураимова, ЎзА