Япониянинг Токио шаҳрида шотокан каратэ-до бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда 30 дан ортиқ давлатдан 600 нафарга яқин спортчи иштирок этди.


Қувонарлиси, чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этиб, 15 та олтин, 9 та кумуш, 9 та бронза медаль жамғарди. Мусобақа давомида мамлакатимиздаги шотокан каратэ-до ассоциацияси таъсисчиси, терма жамоамиз бош мураббийи Хўжамқул Хўжақулов жаҳон шотокан каратэ-до федерацияси ижроия қўмитаси томонидан 8-ДАН қорабелбоғ сохиби сертификати билан тақдирланди. Шунингдек, 7 нафар каратэчиларимиз 1-ДАН қора белбоғини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
Ҳотам Мамадалиев (сурат)
ЎзА