Спорт вазири ижодий имтиҳон жараёнларини кузатди
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2026/2027-ўқув йили учун алоҳида иқтидор талаб этиладиган кундузги таълим йўналишлари учун ўтказилаётган касбий имтиҳон жараёнларини спорт вазири А.Икромов кузатиб борди.
Жараёнлар давомида мутасаддилар абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ва яқинлари билан суҳбатлашди. Имтиҳонларнинг очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этилаётгани юзасидан фикр-мулоҳазалар айтиб ўтишди.
Имтиҳонларда ҳар бир ёшнинг иқтидори, жисмоний тайёргарлиги, техник ва тактик кўникмалари холис ва аниқ мезонлар асосида баҳоланиши назоратга олингани билдирилди.

Натижалар ERP спорт платформаси орқали реал вақт режимида эълон қилиниши, белгиланган тартибда талабаликка талабгорларга етказиш тизими ишга туширилгани қайд этилди. Бу, истеъдоди, жисмоний ҳолати баланд бўлган ёшлар талабаликка қабул қилинишига хизмат қилиши билан аҳамиятли.
Т.Рўзиев,
ЎзА