Спорт: Таълим сифатини ошириш масаласи кўриб чиқилди
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида таълим дастурларини аккредитациядан ўтказиш жараёнига тайёргарлик кўришга бағишланган онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги масъул ходимларидан иборат 17 нафар экспертлар комиссияси аъзолари, соҳа масъуллари иштирок этди.

Ўрганишлар давомида таълим дастурлари бўйича масъулларнинг фикрлари эшитилиб, ўқув-услубий таъминот, моддий-техник база, профессор-ўқитувчилар салоҳияти ҳамда ушбу жараёнларни замонавий талаблар асосида ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, таълим сифатини ошириш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва инновацион технологияларни жорий этиш юзасидан тавсиялар илгари сурилди. Бу, таълим сифатини янада такомиллаштириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамда халқаро стандартларга мос таълим дастурларини йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА