“Спорт – соғлик гарови”
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши томонидан 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан “Спорт – соғлик гарови” шиори остида ёшлар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди.
Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда жамоада дўстона муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган мазкур мусобақада вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган 35 ёшгача бўлган ёш ходимлар иштирок этди.

Иштирокчилар сузиш, бадминтон, шахмат, стол тенниси ва дартс каби спорт турлари бўйича ўзаро куч синашди.
Тадбир давомида қатнашчилар нафақат ғалаба учун курашди, балки жамоавийлик, бирдамлик ва соғлом рақобат муҳитини намоён этди.

Якуний натижаларга кўра, барча спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, муносиб тақдирланди.

А. Бўриев, ЎзА мухбири