Бугун, 12 июль куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасида давом этаётган Осиё чемпионатида бешта вазнда эркин кураш бўйича дастлабки беллашувлар ўтказилади.
Кеча чемпионат доирасида аёллар кураши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Муросасиз беллашувлар натижасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Нилуфар Нурмуҳаммадова -50 килограмм вазнда кумуш, Нигина Собирова -62 килограмм, Муҳайё Нарзиллоева -65 килограмм, Севинчой Полвонова -76 килограммда бронза медалларига эга чиқишди.
Аёллар курашида очколар ҳисобида ҳиндистонлик курашчи қизлар етакчиликни қўлга киритди. Ҳамюртларимиз кучли бешликдан ўрин эгаллади.
Эркин кураш мусобақалари 13 июлга қадар давом этади.
Тўлқин Рўзиев, ЎзА