Спорт курашлари: Бугун 2 нафар ҳамюртимиз финалда, 3 нафари бронза медали учун беллашади
Қирғизистон пойтахти Бишкекда спорт курашлари бўйича давом этаётган Осиё чемпионатининг кеча ортда қолган илк кунги беллашувларида юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар вакили финал йўлланмасига эга чиққан бўлса, 3 нафар курашчимиз бронза медали учун курашни давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритди.
Финал:
-55 кг: Ихтиёр Ботиров – Лалит (Ҳиндистон)
-130 кг: Рафаэл Ситсуашвили – Амин Мирзазода (Эрон)

Бронза медали учун:
-63 кг: Исломжон Баҳромов – Хюнвонг Чои (Корея Республикаси)
-77 кг: Дониёрхон Накибов – Исами Хорикита (Япония) / Кахарман Киссиметов (Қозоғистон)
-87 кг: Муҳаммадқодир Расулов / Муҳаммад Султонзонда (Тожикистон) – Кумар Сунил (Ҳиндистон)
Бугун, 7 апрель куни чемпионат дастурига биноан 5 нафар юнон-рум курашчимиз саралаш баҳсларини ўтказади:
-60 кг: Алишер Ғаниев – Хаодонг Тан (Хитой) / Курманбек Жапаров (Қирғиз Республикаси)
-67 кг: Абдумалик Аминов – Ман Гван Сон (КХДР)
-72 кг: Шаҳзод Қўчқоров – Дохун Лим (Корея Республикаси)
-82 кг: Арам Варданян – Ибрагим Магомадов (Қозоғистон)
-97 кг: Абдуқодир Жалилов – Мелис Айтбеков (Қирғиз Республикаси)
Эслатиб ўтамиз, XXII Осиё чемпионатининг юнон-рум кураши баҳслари 8 апрелга қадар давом этади. 8-10 апрелда аёллар ҳамда 10-12 апрель кунлари эса эркин кураш мусобақалари бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев,
ЎзА