Спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги баҳсларидан фоторепортаж
Мамлакатимизда спорт гимнастикасини кенг оммалаштириш, ёшлар ўртасида ушбу спорт турига қизиқишни ошириш ҳамда халқаро майдонларда рақобатбардош спортчиларни тайёрлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 23 декабрдаги “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2025 йил 8 июлдаги “2028 йил Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги қарорлари бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
[gallery-29553]
Мазкур қарорлар ижроси доирасида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги баҳслари юқори савияда ташкил этилмоқда.
Бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Нуфузли спорт анжуманида мамлакатимиз спортчилари билан бир қаторда Арманистон, Бельгия, Болгария, Чехия, Грузия, Ҳиндистон, Иордания, Исландия, Қатар, Қозоғистон, Латвия, Мўғулистон, Швейцария, Сурия, Туркия, Венгрия, Вьетнам ҳамда Хорватиядан келган спортчилар ҳам иштирок этмоқда.
Мусобақа иштирокчилари турли йўналишларда ўз маҳорат ва имкониятларини намойиш этмоқда.
Спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги баҳслари 25 майга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА