Мамлакатимизда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Бу борада уларни касб-ҳунар эгаллаши, муносиб иш шароитларида фаолият юритишлари учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Ҳаитов Тошкент вилоятидаги учрашувлари доирасида Қибрай туманида бўлиб, ушбу йўналишда ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Спикер ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг дастлабки манзили «Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. Айни вақтда маҳалладаги 487 та хонадонда 3350 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Уларнинг 1773 нафарини аёллар, 1443 нафарини эса ёшлар ташкил этади.

Маҳаллада 9 нафар аёллар «Темир дафтар»га киритилган бўлса, «Аёллар дафтари» рўйхатида турувчи 3 нафар хотин-қизга имтиёзли кредитлар олиб берилган. «Ёшлар дафтари»га киритилган 7 нафар ёшларнинг 3 нафарига чорвачилик билан шуғулланиши учун имтиёзли кредитлар ажратилган.

Шунингдек, томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини тўғри жойлаштириш бўйича 15 та хонадонда иссиқхоналар ташкил этиш, 30 хонадонда полиз маҳсулотлари, 28 та хонадонда уруғ, кўчат, помидор, бодринг ва кўкатлар етиштириш тизими ишлаб чиқилган.

Халқ вакили мулоқотлар чоғида ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш ғоят муҳимлигини айтиб, бу борада туманда паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш лозимлигини таъкидлади. Бизнесни бошлаш истагида юрган ёшлар, хотин-қизларга партия вакиллари ва депутатлар доим ёрдамга тайёрлигини билдирди.

Учрашувлар чоғида А.Ҳаитов тумандаги “Hayat Hospital” тиббиёт марказида ҳам бўлиб, муассаса фаолияти, бу ерда фуқаролар учун яратилган шароитлар билан танишди.

— Мазкур тиббиёт муассасамиз кўп тармоқли диагностика маркази ҳисобланади, – дейди марказ раҳбари М.Мирниёзов. —Ҳозирги кунда марказимизда физиотерапия, бассейнлар мавжуд бўлиб, малакали шифокорларимиз аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Қолаверса, тиббиёт марказида 50 дан ортиқ иш ўринлари яратилган. Айни дамда замонавий тиббий жиҳозлар олиш учун имтиёзли кредитлар олиб, фаолиятимизни янада кенгайтириш ва қўшимча иш ўринлар яратиш ҳаракатида юрибмиз.

Учрашув якунида “Hayat Hospital” тиббиёт маркази қошида партиянинг қуйи бўғини тузилиб, муассаса ходимлари партия сафига қабул қилинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спикер ўринбосари Қибрайдаги маҳаллаларда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳолатини ўрганди