Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Мажлис аввалида Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов давлатимиз раҳбарининг Андижон вилоятига ташрифи ва юртимиз ҳаётидаги бошқа муҳим воқеликлар хусусида тўхталиб ўтди:

— Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташрифи давомида янги барпо этилган «Янги Ўзбекистон» боғидаги халқ сайлида иштирок этиб, нутқ сўзлади. Нутқ водий аҳлининг кайфиятини кўтарди, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлади. Андижонликларни янги марралар сари ундади.

Президентимиз нутқида инсон қадрини улуғлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, шу асосда одамларни ҳаётдан рози қилиш – Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади экани қайд этилди.

Бетакрор илмий ва ижодий мероси билан миллатимиз, халқимизни дунёга тараннум этган буюк аждодимиз – Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасини абадийлаштириш учун янги Андижон шаҳарчасига – «Бобур шаҳри» деб ном бериш таклиф этилди. Бу таклифни андижонликлар катта мамнуният ва хурсандчилик билан қўллаб-қувватлади. Давлатимиз раҳбари ушбу ташаббус орқали нафақат андижонликлар, балки бутун халқимизнинг қалбидаги истагини рўёбга чиқардилар, десак тўғри бўлади. Шубҳасиз, Бобур шаҳри шонли тарихимиз ва келажагимиз ўртасида маънавий кўприк бўлиб, янги тарихимиздан муносиб ўрин олади.

Президентимиз Андижондаги бунёдкорлик ишларини ҳамда ҳудудий саноат ярмаркасини кўздан кечириб, ҳудудда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштираётган хорижий компаниялар вакиллари билан учрашди.

Давлатимиз раҳбарининг «Имкониятлар олами» ҳудудий ижтимоий хизматлар марказига ташрифини алоҳида қайд этиш жоиз. Илк бор Андижонда ишга туширилган марказда ногиронлиги бор болалар, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга қатнов асосида ижтимоий хизматлар кўрсатилаётгани нафақат бугунги кун, балки юртимиз келажаги учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Президентимиз раислигида Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича ўтказилган йиғилишда кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестиция ва экспортни кўпайтириш, қурилиш ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди. 2025 йилда Андижон вилоятида камида 6 фоиз иқтисодий ўсишни таъминлаб, ялпи ҳудудий маҳсулотни 105 триллион сўмдан ошириш, 305 минг аҳолини банд қилиб, 150 минг одамни камбағалликдан чиқариш имконияти кўрсатиб ўтилди.

Мазкур жараёнларда парламент аъзолари, айниқса, Андижон вилоятидан сайланган депутатларимизнинг алоҳида ўрни бўлиши лозим. Аввало, кўрсатиб ўтилган соҳаларга доир қонунчиликни янада такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижроси устидан парламент назорати ўрнатишимиз зарур, — деди Спикер.

Шунингдек, Н.Исмоилов 18 апрель куни Президент раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг соҳа ва тармоқларга таъсирини камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши аҳамиятига ҳам тўхталиб ўтди. Қонунчилик палатаси мазкур йиғилишда кўрсатиб ўтилган масалаларнинг амалдаги ижросини таъминлашда ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлади.  

Бундан ташқари, Спикер футбол бўйича 17 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогини қўлга киритиб, чемпион бўлганига тўхталиб, ушбу тарихий ғалаба барчамизга фахр-ифтихор ва ғурур бағишлаганини, Президентимиз терма жамоа аъзоларига табрик йўллаганини қайд этди. Ушбу ғалаба мамлакатимизда спортга, жумладан, футбол ривожига берилаётган юксак эътиборнинг яна бир амалий натижаси эканини эътироф этди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спикер: Бобур шаҳри шонли тарихимиз ва келажагимиз ўртасида маънавий кўприк бўлади