Спартакиадада Тўрабоев, Бобонов ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди
Пойтахтимиздаги "Жар" спорт мажмуасида "Динамо" спорт жамияти томонидан куч тизимлари ўртасида ўтказилган XXXV Спартакиада мусобақасининг дзюдо беллашувлари якунланди.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган турнирда дзюдочилар 7 та вазн тоифасида ғолиблик учун татамига чиқди.

Шиддатли кечган беллашувларда тажрибали спортчилардан Давлат Бобонов, Музаффарбек Тўрабоев, Достон Рўзиев, Нурбек Муртазоев, Эрназар Сарсенбаев, Мусо Собиров сингари терма жамоа аъзолари ғолиблик шоҳсупасидан жой эгаллади.
Т.Рўзиев,
ЎзА