Ўзбекистон Корея Республикасининг Марказий Осиёдаги энг муҳим ва стратегик шериги. Буни давлатимиз раҳбари таклифи билан юртимизга келган Корея делегацияси аъзолари алоҳида қайд этишди.

Бугунги кунда мамлакатларимиз жуда кўп соҳада бирга ривожланмоқда. Икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган бу галги музокараларда ҳам Корея республикамизнинг етакчи савдо ва инвестиция ҳамкорларидан бири экани таъкидланди. Жумладан, ўтган йил товар айирбошлаш 2,5 миллиард долларни ташкил этди, корейс инвестицияси ҳажми 7,5 миллиард доллардан ошди.

Шунингдек, Ўзбекистонда олиб борилаётган очиқлик сиёсати, инвестицион муҳит яхшилангани ва қонун устуворлиги ушбу мамлакат билан муносабатда ҳам янги саҳифа очди.

Музокаралар якунида давлат раҳбарлари ҳар бир йўналиш бўйича аниқ муддат ва амалга ошириш механизми белгиланган “йўл хариталари”ни қабул қилишга кўрсатма берди. Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнот имзоланди.

Икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилингани келгусида янада шижоат билан ишлашни талаб этади.

Ташриф тафсилоти, эришилган келишувлар ва истиқболдаги режалар хусусида Корея делегацияси вакиллари шундай дейди:

Чхве Сан МОК, Корея Республикаси бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазири:

– Бугунги кун икки давлат – Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги муносабатни янги босқичга олиб чиқиш учун жуда муҳим давр. Шу боис, Президентимизнинг юртингизга давлат ташрифи ҳамкорлигимизни сезиларли даражада яхшилашига ишонаман.

Музокаралар иқтисодий алоқани мустаҳкамлаш, таълим ва маданият соҳаларида юқори натижага эришишга мустаҳкам замин яратади. Таъкидлаш жоиз, бундай ташрифлар халқлар ўрасидаги ҳамжиҳатликка ҳизмат қилади ва манфаатли ҳамкорлик учун янги имконият очади.

Чо Тхэ ЁЛЬ, Корея Республикаси ташқи ишлар вазири:

– Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабат жуда нодир ва стратегик аҳамиятга эга. Президент Юн Сок Ёлнинг ташрифидан сўнг икки томонлама муносабат янги босқичга кўтарилади, деб ўйлайман. Корея ташқи ишлар вазири сифатида айтишим мумкинки, мамлакатларимиз ўртасидаги ташқи алоқалар сўнгги йилларда янада мустаҳкамланди.

Корея раҳбари жаноб Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватламоқда. Ҳозир дўстлигимиз юқори босқичда, биз халқларимиз манфаатига хизмат қилувчи ҳар қандай эзгу саъй-харакатни маъқуллаймиз.

Ан Док КИН, Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазири:

– Бугун Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши йўлидаги ҳамкорлик, иқтисодий ва минерал ресурслар соҳаларида тўртта шартнома имзоладик. Ўзбекистон биз учун Марказий Осиёдаги жуда муҳим ҳамкор.

Мамлакатингиз экотизимни ривожлантириш, саноатда ўсишга эришиш учун юқори салоҳиятга эга. Умид қиламанки, ушбу саммит икки мамлакат учун саноат кооперациясини ривожлантиришда кенг имконият тақдим этади.

Президентингиз томонидан илгари сурилаётган ислоҳотлар ва ташаббуслар ниҳоятда аҳамиятли. Ишончим комилки, бу Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиёт йўлидаги энг тўғри қарорлар! Ушбу ташаббуслар мамлакатингиз иқтисодий ривожи сари муҳим қадам бўлади.

Ким Сёнг ХО, Корея Республикаси инсон ресурсларини бошқариш вазири:

– Томонлар ўртасида имзоланган яна бир меморандум алоқаларимизни мустаҳкамлаш, инсон ресурслари бошқаруви соҳасида янада кенг ҳамкорлик ўрнатишга ҳуқуқий асос бўла олади, албатта. Давлатларимизнинг инсон ресурсларини бошқариш борасида айни пайтдаги муносабати жуда яхши ҳолатда. Бугунги учрашувдан сўнг эса ушбу алоқа янги босқичга кўтарилиши, шубҳасиз.

Айни йўналишда амалга оширилаётган ишлар ўзаро тўлақонли қўллаб-қувватланади ва икки томон ҳам бир-биридан ўрганадиган жиҳатлар бисёрлигини таъкидлайман. Биз Ўзбекистонга катта умидлар билан келганмиз ва келишувларимиз ҳар томонлама манфаатли бўлишига ишончимиз комил.

Юн Хи СОН, Корея Эксимбанки президенти:

– Ўзбекистон билан “Hyundai Rotem” компанияси ўртасида тез юрар электр поездлар харид қилиш ва етказиб бериш тўғрисида битим имзоладик. Шунингдек, ўрта мактаблар учун фан, ахборот коммуникация технологиялари ускуналари етказиб бериш ҳамда автомобилсозлик бўйича ҳам келишувга эришдик.

Умид қиламизки, имзоланган барча ҳужжатлар икки давлат ўртасидаги алоқани янада кучайтиришга хизмат қилади. Ушбу келишувларда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги савдони янада жадаллаштириш мақсад қилинган.

Ушбу мақсадлар учун ажратилган кредитлар мамлакатингиз банкларига айнан Корея маҳсулотларини импорт қилиш учун йўналтирилади. Бунда автомобил ва эҳтиёт қисмлар сотиб олиш назарда тутилган. Ишонаманки, мазкур ҳамкорлик орқали минтақаларимиз ўртасидаги савдо янада осонлашади ва Ўзбекистонга керакли маҳсулотлар вақтида етказилади.

Беҳруз Худойбердиев тайёрлади.

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўз делегация вакилларига: Ўзбекистонга катта умидлар билан келганмиз