У ҳайдовчилик гувоҳномасисиз маст ҳолда автомашина бошқарган эди.

Сўх туманида яшовчи ҳуқуқбузар Ф.Р. 7 март куни «Chevrolet Lacetti» русумли автомашинани туман марказий кўчасида бошқариб кетаётганида ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган. Маълум бўлишича, фуқаронинг автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган ва  спиртли ичимликдан маст ҳолда бўлган.  

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш ҳужжатлари судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Сўх тумани суди ишни кўриб чиқиб, фуқаро Ф.Р. га  13.  млн 600 минг сўм жарима жазосини тайинлаган.

Мажбурий ижро бюроси Сўх туман бўлими ходимлари 24 март куни суднинг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ф.Р. ни маъмурий жарима пулларини ўз вақтида тўлаши юзасидан огоҳлантирган.

Бироқ, қарздор томонидан жарима пуллари ихтиёрий муддат ичида тўланмаган. Шу сабабли, қарздорга тегишли «Chevrolet Lacetti» русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига тортилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўх туманида 13 миллион сўм жаримaни вақтида тўламаган «ҳайдовчининг» машинаси хатланди