Республикамиз худудида сифатсиз электротехника маҳсулотларининг сотилишининг олдини олиш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги департамент мутахассислари томонидан пойтахтимиздаги савдо мажмуаларида текширув тадбирлари ўтказилди.

Рейд тадбирларида сотилаётган светодиод чироқлар  аккредитланган  электротехника махсулотларини синаш лабораториясига меъёрий ҳужжатлар  талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун топширилди.  

Ўтказилган синов  натижаларида  DUSEL, VERA ва VERAL бренди остида савдога чиқарилган лампа маҳсулотлари давлат  стандарти  талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.

Ушбу чироқлар тамғаланишида маҳсулот ишлаб чиқарилган мамлакат ва корхонанинг манзили, энергия самарадорлиги каби маълумотлари келтирилмаган.  

Шу билан бирга дастлабки ёруғлик оқими кўрсаткичи бўйича ўтказилган синовларда ушбу бренд маҳсулотлари тегишли меъёрий ҳужжат талабларига номувофиқлиги аниқланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сотувдаги баъзи светодиод чироқлари давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги аниқланди