Бугунги кунда Ўзбекистон миллий метрология институтида қатор лабораториялар фаолият олиб бормоқда. Улардан бири вақт ва частота лабораториясидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ва 2018 йил 12 декабрдаги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги қошидаги Ўзбекистон миллий метрология институтида вақт ва частота эталони яратилган.   

Хўш, ушбу лаборатория фаолияти нималардан иборат? Ўзбекистонда аниқ вақт сигнали қандай шакллантирилади?   

– Ушбу лабораторияда бугунги кунда республикамиздаги энг аниқ вақт сигналлари шакллантирилади, – дейди Ўзбекистон миллий метрология институтининг Радиотехник катталиклар, ионлаштирувчи нурланишларни ўлчаш ва путур етказмасдан текшириш бўлими бошлиғи Шероз Исматуллаев. — Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг аниқ вақт шкаласи Ўзбекистон миллий метрология институтида фаолият юритувчи вақт ва частота лабораторияси томонидан ҳосил қилинади. 

Юртимиздаги саноат тармоқларига аниқ вақт сигналларини узатиб бериш учун Туркия миллий метрология институти билан ҳамкорликда вақт ва частота эталонини ишга туширганмиз. Ушбу эталон бир вақтнинг ўзида аниқ вақт шкаласи бўйича вақт сигналларини ҳосил қилади.   

Ундан ташқари республикамизда мавжуд бўлган телекоммуникация, ахборот хавфсизлиги, мудофаа ва банк операциялари соҳасида фойдаланиладиган ўлчаш воситаларининг нейтрал кесишувидан ўтказишда фойдаланилади. 

Ушбу лаборатория мамлакатимиз учун янги ҳисобланади. Яъни 2024 йилга қадар Ўзбекистонда миллий вақт шкаласи мавжуд бўлмаган.   

Суҳбатнинг тўлиқ қисмини ЎзАнинг YouTube каналида кўришингиз мумкин. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/82UWgIDiT1g" title="Soniyalar o‘lchanadigan joy: vaqt va chastota sirlari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова,

Д.Ёқубов (видео), А.Аҳмедов (монтаж), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сониялар ўлчанадиган жой: вақт ва частота сирлари (+видео)