АОКАда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Рўзметова иштирокида бўлиб ўтган брифингда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан 2025 йилнинг биринчи чорагида аҳолига кўрсатилган хизматлар юзасидан маълумот берилди.

Сўнгги йилларда аҳоли учун ажратилган ижтимоий ёрдам кўлами 5 баробарга оширилиб, 2 миллиондан ортиқ оила ушбу ижтимоий ҳимоя дастурлари билан қамраб олинди. Жойларда ижтимоий ходим ва унинг ассистенти лавозими жорий этилиб, ҳар бир маҳалладаги оила сони, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳларини инобатга олган ҳолда ижтимоий ходимлар “ҳудуд – участка – маҳалла” тамойили асосида бириктирилди.

Аҳолининг “Инсон“ марказларига мурожаат қилиш усуллари ҳам турлича 194,5 мингта ариза (15,7 фоиз) марказ операторлари орқали қабул қилинган. Шунингдек, 1 млн. 23 мингта ариза (82,6 фоиз) бевосита ижтимоий ходимлар томонидан кўриб чиқилган. 20,4 мингта ариза (1,6 фоиз) my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда юборилган.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг биринчи чораги давомида фуқаролардан 58,2 минг ариза қабул қилинган бўлиб, мазкур кўрсаткич жорий йилнинг биринчи чорагида 21,3 бараварга ошган. Шунингдек, 2024 йилнинг март ойида 27 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдамлар учун ариза қабул қилинган бўлса, жорий йилнинг март ойида 103 турдаги хизматлар учун фуқаролардан ариза ва мурожаат қабул қилиш имконияти яратилди.

Келгусида “Инсон“ ижтимоий хизматлар марказларида мавжуд хизматларни оптималлаштириш, уларни жойлардаги шароитлар ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб мақсадли ташкил этиш, шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тоифалари учун янги турдаги хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўнгги йилларда 2 миллиондан ортиқ оила ижтимоий ҳимоя дастурлари билан қамраб олинди