Ватанимиз тарихидаги 26 апрель санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1222 йил (бундан 803 йил олдин) – хитойлик сайёҳ Чан-Чун шу куни Самарқанддан йулга отланиб, тўрт кунда Кеш шаҳрига етиб келди. Кешда у бир муддат туриб, минг кишилик жанговор пиёда ва уч юз отлиқ қўшин кузатувчилар билан Темур дарвозага қараб йўл олди. Аммо улар йўлда Темур дарвозани четлаб, бошқа йўлдан кетдилар. Амударёга боргунча Қизил сувдан ўтиб, тоғ этакларига етдилар. Улар тузли сув (булоқ) манбаига дуч келадилар.

1842 йил (бундан 183 йил олдин) – амир Насрулло Қўқон хонлиги ҳудудини Бухоро амирлиги таркибига қўшиб олди ва Мовароуннаҳрни бирлаштиришга эришди. Ушбу бирлаштириш қисқа муддат давом этса-да, муҳим сиёсий аҳамиятта эга бўлгап. Зеро Мовароуннаҳр аҳолиси XVIII аср бошларидан кейин илк марта яхлит давлатга бирлашди. Бироқ Насрулло томонидан Қўқонга Самарқанд волийси (ҳокими) лавозимида ишлаётган Иброҳим парвоначи манғитнинг ноиб қилиб қолдирилиши салбий оқибатларга олиб келган. Ноиб маҳаллий аҳолига зулм ўтказиб, солиқларни кўпайтирган. Натижада тез орада Қўқон қўлдан кетади.  

1868 йил (бундан 157 йил олдин) – 26 апрелдан 27 апрелга ўтар кечаси Тошкентда кучли зилзила рўй берди. Зилзиланинг шахсан гувоҳи бўлган тарихчининг сўзларига кўра, ер шу қадар ларзага келганки, кўплаб иморатлар қулаб тушган, қанчадан-қанча одам бевақт ҳаётдан кўз юмган. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, шундан кейин ўтган юз йил давомида шаҳарда яна беш марта жуда кучли зилзила содир бўлган, 300 марта ер чайқалиши ва силкиниши кузатилган.

1917 йил (бундан 108 йил олдин) – Хива хонлигида Асфандиёрхоннинг ислоҳотлар ўтказиш тўғрисидаги манифести асосида ташкил этилган парламент – Мажлиснинг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда 30 нафар хивалик депутат ва туркманлардан 7 нафар вакил иштирок этди. Мажлис Вазирлар кенгашини сайлади. Аммо икки ой ўтмасдан хон бошчилигидаги консерватив кучлар Мажлисни тарқатиб юборди. Ёш хиваликлар раҳнамолари ҳибсга олиниб, улардан бир қисми отиб ташланди.

1927 йил (бундан 98 йил олдин) – Ўзбекистонда волейбол бўйича биринчи мусобақа ўтказилди. Мазкур мусобақа Тошкент шаҳридаги Чернишевский номли мактаб билан “Металлчи” жамоалари ўртасида ўтказилган бўлиб, унда мактаб ўқувчилари 3:0 ҳисобида ғолиб чиққан. Бу ажабланарли эмасди. Волейбол шу мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг саъй-ҳаракатлари билан оммалаша бошлади. Чернишевский номли мактаб волейболчилари 9 та жамоа иштирок этган 1927 йилги биринчи Тошкент шаҳри чемпионатида ҳам ғолиб чиққанлар. Волейбол 1927 йилги биринчи Бутунўзбек спартакиадаси мусобақалари дастурига ҳам киритилган. Ўзбекистон волейболчилари 1935 йилда Афғонистон жамоаси билан биринчи халқаро учрашув ўтказган.

1936 йил (бундан 89 йил олдин) – миллий эстрада санъатимиз асосчиларидан бири, замонавий ўзбек маданиятини дунё миқёсида кенг тарғиб этиш, ижодий ва ижтимоий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтиришга беқиёс ҳисса қўшган буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллуд топди (вафоти 1985 йил). У ўта таъсирчан тембрли, ширадор овозга эга бўлган. 2000 йил 25 августда, вафотидан сўнг, “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

Юртимизда Ботир Зокиров ижодий меросининг ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги улкан аҳамиятини инобатга олиб ҳамда таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш мақсадида Президент фармони асосида 2021 йилда унинг юбилейи тантана қилинди.

1938 йил (бундан 87 йил олдин) – Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол таваллуд топди. У лирик шеър тузилиши бўйича илмий тадқиқот олиб борган. Жамол Камол 1991–1996 йилларда Ўзбекистoн Ёзувчилар уюшмаси раиси бўлган.  

1954 йил (бундан 71 йил олдин) – Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топди (вафоти 2001 йил). Сўзнинг бадиий имкониятларидан маҳорат билан фойдаланиш, мусиқий равонлик, туйғулар тиниклиги, самимийлик ва майинлик, руҳият манзараларини лўнда ва яққол ифодалай билиш Муҳаммад Юсуф шеърий услубининг етакчи хусусиятларидир. Унинг қаламига мансуб аксарият шеърлар таникли хонандалар томонидан ижро этилмоқда.  

1966 йил (бундан 59 йил олдин) – Тошкент шаҳрида кучли зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғи шимоли-ғарбдан жануби-шарққа йўналган, у 5–10 км чуқурликда жойлашган. Зилзиланинг кучи эпицентрда 8 баллга етган, маркази Қашқар маҳалласи ва Лабзак ўрнида бўлиб, максимал вайроналик зонаси 10–12 километр квадратга тенг бўлган. 9 майдан 10 майга ўтар кечаси, 24 май ва 5 июнда кучли (6–7 балл) силкинишлар такрорланган. Содир бўлган табиий офатлар натижасида кўплаб эски усулда қурилган уйлар, мактаб, касалхона, маъмурий ва жамоат ташкилотлари бинолари қулаб, шаҳарнинг катта қисми ва айниқса, унинг маркази вайронага айланган.  

Жумладан, 2 миллион метр квадратдан зиёд тураржой, 236 та маъмурий бино, 700 га яқин савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари, 26 та коммунал хўжалик корхонаси, 180 га яқин ўқув юрти, 8 минг ўринли мактаблар, 36 та маданий-маиший муассаса, 185 та тиббиёт ва 245 та саноат корхонаси бинолари зарар кўрган, 78 минг оила ёки 300 минг киши бошпанасиз қолди, 8 киши ҳалок бўлиб, 150 га яқин киши жароҳатланган.  

Зилзиладан зарар кўрган Тошкентга қўшни республикалардан ғамхўрлик кўрсатдилар. Бошпанасиз қолганларни жойлаштириш, саноат ва савдо корхоналари ишини қайта ташкил этиш ва бошқа тадбирлар белгиланди. Зилзила оқибатида вайрон бўлган уй-жойлар ўрнида зилзилабардош янги бинолар қад кўтарди. Қисқа вақт ичида шаҳар қиёфаси ўзгарди.  

Маълумот ўрнида қайд тиш жоизки, 1966  йилги  зилзилага  қадар  100  йил  мобайнида  Тошкент  воҳасида тўртта  кучли  зилзила – Тошкент  (1868,  1886),  Бурчмулла  (1959)  ва Қўштепа (1965) зилзилалари бўлиб ўтган.

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлашни янада мустаҳкамлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Амир Темур орденини таъсис этиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида” Қонунлари қабул қилинди.  

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси ва Венесуэла Республикаси ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилди.

2002 йил (бундан 23 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика олтин қазиб олиш саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  

2007 йил (бундан 18 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси ва Гондурас Республикаси ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилди.

2012 йил (бундан 13 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.  

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўнгги бир ярим аср давомида Тошкент воҳасида бешта кучли зилзила содир бўлган