Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Ташпулатов Ғаллаорол туманининг энг олис ҳудудида жойлашган "Қўйтош" шаҳарчаси ёшлари билан учрашди.

Бир вақтлар вольфрам кони ишлаб тургани аҳолининг турмуш фаровонлигига хизмат қилган. Аммо атрофдаги қишлоқлардан анча юқори бўлган аввалги Қўйтошнинг бугунги ҳаёти ҳавас қилгулик эмас. Асосий муаммо – ишсизлик. Кон фаолиятини тўхтатгандан сўнг ўтган ўттиз йилга яқин вақт давомида айтарли бирор иш жойи яратилмаган. Ёшларнинг кўпчилиги республиканинг бошқа жойлари, хорижга бориб ишлаб келаяпти. 

Сайёр қабул давомида мурожаатларнинг кўпи иш билан таъминлаш масаласида бўлди. Шунинг учун сектор раҳбари вилоят, туманнинг тегишли ташкилотлари билан келишиб ўрмон хўжалигининг ҳудуддаги участкасидан ёшларга ер ажратиб бериш йўли билан муаммони ҳал этишга киришди.  

Аввало, ишга талабгор ёшлар билан семинар йиғилиш ўтказилиб, ердан қандай фойдаланиш, сувсиз, тоғолди шароитида қандай экинлар экиш самарали эканлиги ҳақида мутахассислар, тажрибали деҳқонлар томонидан батафсил тушунча берилди.  

– Россияга бориб ишлаётган эдим, пандемия туфайли бунинг ҳам иложи бўлмай қолди, – дейди Бекзод Бегимқулов. – Бир гектар ер олдим. Мутахассисларнинг маслаҳати билан бодомзор барпо қилмоқчиман. Бодом кўчатлари ҳосилга киргунча оралиқ экин сифатида ғалла, полиз экинлари экиб фойдаланаман. Ишни бошлашим учун кредит ҳам бериладиган бўлди.

Ер олишга йигирмага яқин талабгор чиқди. Уларнинг барчасига бир гектар, бир гектардан зиёдроқ ер ажратилди. Ҳудуддаги солиқ мутахассисларига яна деҳқончилик-боғдорчилик қилмоқчи бўлган ёшларни аниқлаш топширилди.  

Шу куни 4-сектор раҳбари билан туманнинг Кўкбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Сайфинота қишлоғида, Ғаллаорол шаҳридаги олимлар маҳалласида ҳам учрашувлар ўтказилди.  

Вилоят 4-сектори таркибида 67 та маҳалла, 51 минг 112 та хонадон бор. Улардаги 66 минг 281 та оилада 304 минг аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг 60 минг 389 нафарини 18-30 ёшдагилар ташкил этади. Ўрганишларда ёшларнинг 4 минг 884 нафари ишсиз эканлиги аниқланди.  

[gallery-1215]

– Айни пайтда олдимизда турган асосий вазифа ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, – дейди сектор раҳбари Б.Тошпўлатов. – Бу ишни амалга ошириш йўларини аниқлаб одик. Жумладан, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасасини тугатиб ишсиз юрганлар, норасмий банд бўлганлар, ногиронлиги бўлган ёшларни иш билан таъминлаш учун бу тоифаларнинг ҳар бири билан алоҳида шуғулланяпмиз. Шу йўналишда жорий йилнинг биринчи чорагида 1 минг 669 нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш бўйича аниқ режалар тузиб олдик.  

Секторда шу режага мувофиқ тадбиркорликка кўмаклашиш орқали 443 нафар, касб-ҳунарга ўқитиш орқали 76 нафар, "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида 685 нафар, "Устоз-шогирд" анъанаси доирасида уста-ҳунармандларга бириктириш орқали 365 нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш белгиланган.  

Секторда 2020 йил декабрь ойининг ўзида 773 нафар йигит-қиз ишга жойлаштирилди. Улардан 28 нафари “бир ёшга – бир тадбиркор” тамойили асосида иш билан таъминланди.  

Ёшлар бандлигини таъминлашда секторда ёшлар билан ўтказилаётган учрашувлар яхши самара бераётир. Ҳозиргача шаҳар ва туманларнинг секторга бириктирилган маҳаллаларида жами 18 марта ёшлар билан учрашувлар ўтказилди. Унда 875 нафар йигит-қиз иштирок этиб, уларнинг 209 та муаммоли масаласидан 135 таси жойида ҳал этилди, 25 таси тегишли ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди, 26 таси тушунтириш бериш орқали ҳал этилди ва 23 таси манзилли дастурларга киритилди.

Ўтказилган учрашувлар давомида 120 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди. Мисол учун, Зомин туманида ўтказилган учрашувда, ҳудуддаги “TRUST ELEKTRONICS” МЧЖ – Самсунг заводига 10 нафар, Пахтакор туманида ўтказилган учрашувда янги ташкил қилинган саноат корхоналарига 11 нафар ёш ишга жойлаштирилди.

Учрашувлардаги мурожаатлар бўйича 154 нафар ёшга “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитлар ажратилди.

Жумладан, Дўстлик тумани 4-секторида "Ёшлар-келажагимиз" давлат дастури орқали "Ҳар бир ёшга – бир гектар" лойиҳаси доирасида 103 нафар ишсизга жами 47 гектар ер ажратилиши таъминланди.  

Ер ажратиб бериш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш сектор томонидан Фориш ва Шароф Рашидов туманларида ҳам амалга оширилди.  

Бироқ ҳали иш билан банд бўлмаган ёшлар, муаммолар кўп. Секторда ишлаб чиқилган режа-график асосида олис ҳудудларда яшовчи ёшлар билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этиш ишлари давом эттирилаётир.

Т. Бекназаров, Ж. Ёрбеков (сурат) ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқчилар ёшлар билан учрашди: муаммо – ишсизлик