Жиззахда вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан “Soliq hamkor” ҳуқуқингизнинг ишончли ҳимояси” акцияси ўтказилди.

Жамоатчилик назоратининг янги тизими бўлган “Soliq hamkor” яширин иқтисодиётга қарши курашдаги яна бир муҳим қадам бўлди.

Кўпчилигимиз истеъмолчи сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганларга, товарларни яширин ишлаб чиқарувчиларга, контрабанда ва контрафакт товарларни ташиш, сотишни “касб” қилиб олганларга дуч келамиз. Кўпинча чекларни тақдим этмаслик ёки тўлов терминаллари орқали савдо қилишни рад этиш ҳоллари рўй беради.

Бу каби ҳуқуқбузарликларга ҳар куни дуч келсакда, доим ҳам етарлича эътибор қаратмаймиз. Чунки масалага ёлғиз ижобий ечим топиш мушкул ва баъзан шунчаки имконсиз ҳам.

“Soliq hamkor” шу каби солиқ ҳуқуқбузарларига барҳам беришга йўналтирилган. Бу тизим истеъмолчиларга кундалик ҳаётда маҳсулот сотиб олаётганда ёки хизматлардан фойдаланишда дуч келган ҳуқуқбузарликлар ҳақида солиқ органлари билан масофадан туриб ҳамкорлик қилиш имкониятини тақдим этади.

Солиқ органи “Soliq hamkor” тизими орқали ҳамкор солиқ тўловчи хабари асосида текширув ўтказади. Сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун “Soliq hamkor” тизими орқали келиб тушган мурожаат асос бўлади. Асосий талаб: ҳамкор тақдим этган маълумот аниқ, тўлиқ ва ишончли бўлиши керак.  

Ушбу дастурни амалга ошириш ўтган йил сентябрь ойидан бошланган эди. Ўтган даврда Жиззах вилоятида фуқаролардан 690 та мурожаат келиб тушди. Солиқ органлари томонидан ўтказилган текширувлар давомида келиб тушган 690 та мурожаатда билдирилган ҳолатлар бўйича савдо қоидалари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси ва "Asila-Temur” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган акцияда барча ҳудудлардан истеъмолчилар вакиллари қатнашди. Жиззах шаҳрининг Тошлоқ маҳалласи, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси бўйлаб ўтказилган акция давомида солиқ органлари раҳбарлари, мутахассисларининг истеъмолчилар билан учрашувлари бўлиб ўтди. Учрашувларда “Soliq hamkor” тизими, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари, яширин иқтисодиётнинг ҳаётимизга зарари ҳақида суҳбатлар бўлиб ўтди.  

Акция доирасида намунали савдо ва хизмат кўрсатиш маданияти кўргазмали намойиш этилди. Қизиқарли викторина ўйинлари ва концерт дастурлари ташкил этилди.

Т.Бекназаров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Soliq hamkor” тизими орқали 690 та камчилик аниқланди