Ватанимиз тарихидаги 18 февраль санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1405 йил (бундан 616 йил олдин) – Ўтрор ҳокими Бердибек саройининг Темур учун махсус жиҳозланган хонасида Хитой юришига отланган буюк лашкарбоши, давлат арбоби Амир Темур вафот этди. Бу ҳодиса ҳижрий 807 йил шаъбон ойининг ўн еттинчи куни (милодий 1405 йил 18 февралда) юз берди. Буюк салтанат асосчиси намозшом билан хуфтон орасида, “Тавҳид” калимасини такрор-такрор айтиб, ҳаётдан кўз юмди.

Тарихчи Амриддин Бердимуродовнинг қайд этишича, Амир Темурнинг вафоти тафсилотларини ёзган тарихчилар унинг айнан қайси касаллик оқибатида вафот этганлиги ҳақида аниқ маълумот бермаганлар. Шундай бўлса-да, соҳибқироннинг ўлими ҳақида ёзган Ҳофизи Абрў ва Ибн Арабшоҳлар соҳибқирон касаллигининг келиб чиқишини аниқлашда анчайин ойдинлик киритувчи маълумотларни келтирадилар.

Уларнинг ёзишича, Темур касал бўлиб тўшакда ётган пайтида, атрофига йиғилганларга аввал бир бармоғини, сўнгра иккинчи бармоғини кўрсатиб: “Мен бу билан нима демоқчиман?” – дея сўрайди. Кўпчилик амирлар тараддудланиб қоладилар ва айримлари жавоб беришга журъат қилишиб: “Ҳукмдор бу билан соғайишим учун яна бир ёки икки восита қолди демоқчилар”, – дейишади. Жаҳонгир ҳеч бир аламсиз: “Бир ёки икки кундан сўнг мен сизларнинг ораларингизда бўлмайман деганим, бу”, – дея жавоб беради.

Ўша тарихчиларнинг қайд этишича, жаҳонгир ётган хонага таклиф қилиниб, бор ҳақиқатни айтишга буйруқ олган табиблар, беморни обдон текшириб кўришиб, соҳибқирон ҳақ эканлигини, ҳақиқатан умри якунланаётганини айтадилар. Бу ерда ҳозир бўлган аъёнлар табибларни керагидан ортиқ гапирганликлари учун койийдилар, лекин Амир Темурнинг ўзи табибларни бу очиқ гаплари учун мақтайди.

1501 йил (бундан 520 йил олдин) – Алишер Навоийнинг вафотидан қирқ кун ўтгач, Навоийнинг дўсти ва Хуросон ҳукмдори Ҳусайн Бойқаро элга ош берди. Навоийнинг уйида юз бошга яқин қўй ва ўн саккиз бош от сўйилиб, турли-туман таомлар тайёрланди. Бу воқеа тарихчи Хондамирнинг “Макорим ул-ахлоқ” асарида қуйидагича қайд этилади:

“Ражаб ойининг йигирма тўққизинчисида, пайшанба куни (милодий 1501 йилнинг 18 февралида) вафодор Соҳибқирон... (Султон Ҳусайн Бойқаро) у ерга ташриф буюриб, яна бир марта улуғлар ва асилзодалар бир жойга йиғилдилар. Буюк амирлар таомлар тортишга киришиб, калом ҳофизлари барча нарсаларни аниқ-равшан баён қилиб бергувчи оятлардан қироат қилишга тушдилар.”

1923 йил (бундан 98 йил олдин) – “Муштум” ҳажвий журналига асос солинди. У дастлаб “Туркистон” газетасига илова сифатида чиқа бошлади. Журналнинг 1-сонида унинг ташкилотчиларидан Абдулла Қодирийнинг “Муштум таърифида” деган бош мақоласи берилган. Мазкур мақолада “Муштум”нинг йўналиши белгиланган: “Бу “Муштум” зўрлик муштуми эмас, ҳақлик муштумидир, бу “Муштум” золимлар муштуми эмас, мазлумлар муштумидир. Шунинг учун бунинг маъноси ҳам бошқачадир...”

1992 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилди.

1995 йил (бундан 26 йил олдин) – Тошкентда “Адолат” социал-демократик партиясининг биринчи таъсис съезди бўлиб ўтди.

2019 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳибқирон Амир Темур қайси касаллик туфайли оламдан ўтган?