«Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Президент фармонига асосан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. Улар орасида сирдарёлик тиббиёт ходимларининг ҳам борлиги соҳа ходимларига куч ва шижоат бағишлади.

Сирдарё вилоят ҳокимлигида Давлат мукофотлари ва   кўкрак нишонларини топширишга бағишланган  маросимда  аҳоли саломатлиги йўлида фидойилик намунасини кўрсатган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари иштирок этди.

Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев  тадбир қатнашчиларини Тиббиёт ходимлари куни  билан табриклаб, соғлиқни сақлаш  ривожига  муносиб ҳисса қўшиб келаётган  Боёвут туманидаги «Боёвут Тўмарис шифо» масъулияти чекланган жамияти болалар шифокори Абдураҳмон Ботировга  давлатимизнинг юксак мукофоти II даражали «Соғлом авлод учун» ,  Гулистон шаҳри кўп тармоқли марказий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори Елена Хлевнаяга "Дўстлик" орденларини,  соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тақдирланган Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси Сирдарё вилоят шуъбаси мудири Ёрбек Маманазаров, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали шошилинч травматология бўлими врач травматологи Хуршид Юнусов, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят ҳудудий филиали умумий кардиология бўлими бошлиғи Алишер Райимқулов ҳамда "Стомаком" МЧЖ бош шифокори Қаҳрамон Абдураҳмоновга   "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш  аълочиси" кўкрак нишонларини ҳамда бир гуруҳ тиббиёт ходимларига "Сирдарё вилоятининг 60 йиллиги" эсдалик нишонларини  тантанали равишда топширди.

[gallery-20278]

Тадбирда тиббиёт ходимларнинг  аҳоли саломатлигини сақлаш йўлидаги катта хизматлари алоҳида эътироф этилиб,  уларга чуқур миннатдорлик билдирилди.

–Давлатимиз раҳбарининг эътибори менга янада катта масъулият юклайди. Аҳоли саломатлиги йўлида изланишдан, хизмат қилишдан асло тўхтамайман. Бирламчи тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳолини тиббиётга эмас, тиббиётни аҳолига яқинлаштириш йўлида хизмат қиламан, Энг муҳими, давлатимиз раҳбарига чуқур миннатдорчилигимни билдираман,–деди «Дўстлик» ордени соҳиби, Гулистон шаҳри кўп тармоқли марказий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори Елена Хлевная.

Ғулом Примов, Шаҳриёр Ортиқбоев(сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳа фидойиларига мукофотлар топширилди